MIUI 9’гача расман янгиланадиган Xiaomi смартфонлари рўйхати

MIUI 9’гача расман янгиланадиган Xiaomi смартфонлари рўйхати

Xiaomi компанияси жорий йилнинг июль ойида Android Nougat операцион тизимига асосланган ўз қобиғи – MUI 9 версиясини ишлаб чиққан эди. 2 ноябрдаги маросимда эса мазкур талқин умумжаҳон миқёсида кўплаб смартфонлар учун тақдим этилганини маълум қилди.

Хуллас, энди барқарор MUI 9 талқинигача янгилана оладиган Xiaomi смартфонлари қуйидагилардир:

  • Xiaomi Mi MIX 2, MI MIX
  • Xiaomi Mi 6, MI 5, Mi 5S Plus, Mi 5S, Mi 5, Mi 4i, Mi 4i, Mi 3, Mi 2
  • Xiaomi Mi Note 3, Mi Note 2, Mi Note
  • Xiaomi Mi Max 2, Mi Max Prime, Mi Max,
  • Xiaomi Redmi Note 5A, Redmi Note 4X, Redmi Note 4, Redmi Note 3, Redmi Note 2, Redmi Note 4G Prime, Redmi Note 4G
  • Xiaomi Redmi 4, Redmi 4X, Redmi 4, Redmi 4A, Redmi 3S Prime, Redmi 3S, Redmi 3, Redmi 2 Prime, Redmi 2
  • Xiaomi Redmi Y1, Redmi Y1 Lite

Таъкидлаш керакки, юқорида санаб ўтилган қурилмалар орасидан энг биринчи бўлиб Mi MIX 2, Redmi Note 4 ҳамда Mi Max 2 моделлари MUI 9 талқинигача янгиланади. Рўйхатдаги қолган смартфонлар учун эса ноябрнинг охирига қадар мазкур қобиққача янгиланиш имкони тақдим этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.