Мобил Chrome 20 фоизга тезлашди

  •   DiMaX
  •  1612
  •  10.06.2017 14:19

Мобил Chrome 20 фоизга тезлашди

Google Chrome браузерининг янги версияси Android тизимли қурилмалар соҳибларини хурсанд қилиши аниқ. У саҳифаларни тезкорликда юклайдиган ҳамда расмли файлларнинг яна бир форматини ўқий оладиган бўлди.

Шу билан бирга, браузер қурилманинг тезкор хотирасидан аввалгига нисбатан камроқ ресурс талаб қилади. Буларнинг барчаси JavaScript’да яратилган движокни яхшилаш эвазига амалга оширилган. У саҳифаларнинг аввалги версияларга нисбатан 10–20 фоизга тезроқ юкланишини таъминлаб беради.

Булардан ташқари, Chrome’нинг янги версияси PNG (ёки APNG) форматидаги анимацияли тасвирларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Кейинги пайтларда мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда стикерлар учун айни шу формат қўлланмоқда. Рангларни яхшироқ етказиб бера олиши туфайли у GIF формати билан рақобатлаша бошлаган. PNG (APNG) форматини Opera, Firefox ва Safari каби браузерлар аллақачон қўллаб-қувватлаяпти, энди улар қаторига мобил Chrome ҳам қўшилди.

Браузернинг янги версиясини Google Play иловалар дўконидан мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.