Мобил интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 114-ўринга тушди

Мобил интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 114-ўринга тушди

Ўзбекистон мобил ва доимий интернет тезлиги бўйича жорий йилнинг октябрь ойи якунига кўра эълон қилинган рейтингда пастлаган. Бу тўғрида Кун нашри хабар бермоқда.

Speedtest Global Index ҳисоботида ёзилишича, мамлакатдаги мобил интернет тезлиги бўйича 122 та давлат қайд этилган рўйхатда Ўзбекистон 114-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 90-ўрин, Қозоғистон эса 66-ўринда қайд этилган, дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июль ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон қисқа давр ичида 11 поғона йўқотган. Шунингдек, рўйхатнинг 120-поғонасида Тожикистон қайд этилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон интернет тезлиги энг секин мамлакатлардан бири сифатида қайд этилди

Доимий интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон яна 2 поғона пастлаган. Рўйхатда 128-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистондан юқорида Туркманистон, Покистон, Сурия, Қирғизистон, Арманистон давлатлари жойлашган. Пешқадам сифатида Сингапур (148,62 Мбит/с ва 165,80 Мбит/с), ундан сўнг Ҳонгконг ва Исландия ўз натижасини яхшилаб бораётганини кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги миллатга қанчага тушади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.