Moto E5 Plus смартфонининг илк сурати чиқди

  •   DiMaX
  •  1273
  •  27.02.2018 14:22

Moto E5 Plus смартфонининг илк сурати чиқди

Таниқли инсайдер Эван Бласс янги Moto E5 Plus смартфонининг расмини эълон қилди. Lenovo компаниясининг Motorola брендига мансуб бўлган ушбу ўрта нархли гаджет дизайни кўра Moto X4 моделига ўхшаб кетади.

ЎҚИНГ: Қўш камера, ўрта нархли Moto X4 тақдим қилинди

Moto E5 Plus экранининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, ромлари жуда энсиз. Экраннинг устида олд камера, датчиклар ва фоточақноқ кўзга ташланади.

Смартфон ўнг қиррасида қурилмани ўчириб-ёқиш ҳамда овозни созлаш тугмачалари ўрин олган. Юқорисида 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда микрофон тирқиши кўзга ташланади. Корпуснинг пастида эса қувватлаш ва маълумот алмашиш учун USB-порт ҳамда суҳбатлашув микрофони бор.

Moto E5 Plus корпусининг орқа қопқоғида қўш объективли камера жойлашган. Улар фоточақноқ билан бирга доирасимон шакл ичига олинган. Бу шакл остида эса кичикроқ доирача шаклида бренд логотипи туширилган, бармоқ изи сканери айнан шу ерда.

Ушбу смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳамда нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Moto Z2 Force флагмани iPhone 8’дан ҳам қимматга тушяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.