Moto Z2 Force флагмани iPhone 8’дан ҳам қимматга тушяпти

Moto Z2 Force флагмани iPhone 8’дан ҳам қимматга тушяпти

Lenovo компанияси «ўлдириб бўлмас» дисплейли Moto Z2 Force флагманининг ҳамда ҳамёнбоп Moto X4 смартфонининг Россиядаги нархларини маълум қилди. Буни қарангки, унинг флагмани нархи ҳатто iPhone 8 нархидан ҳам ошиб тушяпти, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Moto Z2 Force модели Motorola брендининг 2017 йилдаги асосий флагмани бўлди. Унга синмайдиган ShatterShield экрани ўрнатилган, смартфон MotoMods модулларини қўллаб-қувватлайди ва камераси қўш объективлидир. Қурилма илғор Snapdragon 835 процессори базасида ишлайди, тезкор хотираси 4 гигабайтга тенг.

Табиийки, флагманлик хусусиятлари смартфоннинг қийматига ҳам таъсир кўрсатган – унинг Россиядаги тавсия этилган нархи 59 990 рублни (тахминан 1043 долларни) ташкил этади. Бу эса, Lenovo’нинг ушбу девайси купертинолик гигантнинг яқиндагина тақдим этилган iPhone 8 моделидан ҳам 3 000 рублга қимматга тушяпти, деганидир.

Moto Z2 Force хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,5 дюймли, 1440x2560 пикселли, AMOLED;
  • Чип: Snapdragon 835;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий, яна 256 ГБ.гача ҳажмли microSD-карта ўқийди;
  • Камера: асосийси – 12+12 Мп; олд камера – 8 Мп;
  • Аккумулятор: 2730 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.1.1 Nougat.

Шунингдек, Россияда бу компаниянинг Moto X4 русумли янги смартфони ҳам сотилади. Гарчи ўрта нарх сегментига мансуб бўлса-да, у ҳам қўшалоқ камерага эга. Гаджетга Snapdragon 630 процессори ҳамда диагонали 5,2 дюймли Full HD-дисплей ўрнатилган.

Lenovo’нинг мазкур смартфони Россияда 29 990 рубль (тахминан 521 доллар) нархида тақдим этилади, унинг сотуви ноябрда бошланади.

Moto X4 хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,2 дюймли, Full HD сифатли, LTPS IPS;
  • Процессор: 2,2 ГГц.гача частотада ишловчи 8 ядроли Snapdragon 630;
  • Хотира: 3/4 ГБ тезкор ҳамда 32/64 ГБ доимий, шунингдек, 2 ТБ.гача ҳажмли microSD-карта ўқийди;
  • Камера: асосийси – f/2,0 диафрагмали 12 Мп + f/2,2 диафрагмали 8 Мп, олд камераси – 16 Мп;
  • Аккумулятор: 3000 мА/соат;
  • Операцион тизим: Android 7.1 Nougat;
  • Ўлчамлари: 148,35x73,4x7,99 мм, вазри 163 г.
Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.