Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

  •   DiMaX
  •  954
  •  12.05.2018 18:11

Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Кейинги пайтларда турли смартфонсозлар ўзгача форм-факторга эга мобил қурилмалар яратиш борасида махфий пойга ўйнамоқдалар. Бироқ айрим маълумотларнинг «сизиб чиқиши» сабабли уларнинг айрим режалари ошкор бўлиб қолаётир.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Уч экранли Samsung Galaxy X буклама смартфонини ишлаётган ҳолатида кўрсатишди

Шу кунларда маълум бўлишича, Motorola Mobility компанияси буклама смартфон устидаги изланишларини ҳали 2016 йилдаёқ бошлаган экан. Компания айнан ўша пайтда патентлаштирган қурилма чизмалари бугунги кунларга келиб – 2018 йилнинг 11 май санасида оммага ошкор этилди.

Motorola’нинг бу гаджети катта дисплей билан жиҳозланган бўлиб, девайс ёйилган ҳолатида планшетга айланади. Ёпиқ ҳолатида бўлса у ҳар икки томони экранли смартфон бўлади.

Юқоридаги суратларда кўриб турганингиздек, Motorola муҳандислари бундай қурилма учун махсус функционал ғилоф ҳам яратишган экан. У нафақат уни ташқи шикастлардан асрайди, балки таглик вазифасини ҳам бажаради, тағин симсиз қувватлаш мосламаси сифатида ҳам хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Иккита экран нимаси!? LG учта сенсор экранли буклама смартфон патентлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!