Motorola'нинг Moto G6 оиласи смартфонлари ўз нархига арзийдими?

Motorola'нинг Moto G6 оиласи смартфонлари ўз нархига арзийдими?

Кеча Motorola компанияси бир қанча смартфонни тақдим этди. Уларнинг ичида Moto G6 оиласи кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Аксарият кузатувчилар ва смартфон ишқибозлари ушбу оила вакилларини ўз нархига арзийдиган хусусиятларга эга, дея эътироф этмоқда. Корпуснинг метал ва шишадан ишлангани, тезкор қувватлаш технологиясини қўллай олиши ҳамда намликдан ҳимоянланганлик Moto G6 смартфонлари сотилаётган нарх учун анчайин арзирли хусусиятлар эканлиги таъкидланмоқда.

Смартфонларнинг асосий параметрлари қуйидагича:

Moto G6 Play

  1. Экран — 5,7 дюйм ва 1440 х 720 пиксел ўлчамли;
  2. Платформа — Snapdragon 427;
  3. Хотира — 2 ёки 3 ГБ тезкор хотира, 16 ёки 32 ГБ доимий ички хотира;
  4. Аккумулятор — 4000 мА/соат;
  5. Камера — 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олди камера;
  6. Ўлчамлар — 154 х72 х 9 мм, вазни 175 г.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Motorola Moto G6 Play’даги ғайриоддий элемент нима экан? (+видео)

Moto G6

  1. Экран — 5,7 дюйм ва 2160 х 1080 пиксел ўлчамли;
  2. Платформа — Snapdragon 450;
  3. Хотира — 3 ёки 4 ГБ тезкор хотира, 32 ёки 64 ГБ доимий ички хотира;
  4. Аккумулятор — 3000 мА/соат;
  5. Камера — 12 ва 5 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли олди камера;
  6. Ўлчамлар — 154 х72 х 8,3 мм, вазни 167 г.

Moto G6 Plus

  1. Экран — 5,9 дюйм ва 2160 х 1080 пиксел ўлчамли;
  2. Платформа — Snapdragon 630;
  3. Хотира — 4 ёки 6 ГБ тезкор хотира, 64 ёки 128 ГБ доимий ички доимий;
  4. Аккумулятор — 3200 мА/соат;
  5. Камер — 12 ва 5 мегапикселли асосий, 8 ёки 16 мегапикселли олди камера (бозор жойлашган минтақага боғлиқ);
  6. Ўлчамлар — 160 х75,5 х 8 мм, вазни 167 г.

ЎҚИНГ: Moto G6 оиласига мансуб смартфонлар май ойида сотувга чиқарилиши мумкин

Шунингдек, Moto G6 ва Moto G6 Play смартфонларидаги USB-C порти мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Тўлақонли Android 8.0 дастурий таъминоти ҳам ушбу оиланинг яна бир мақтана оладиган жиҳатидир. Смартфонлар учун қуйидагича нарх сўралмоқда: Moto G6 Play 200 евро, Moto G6 250 евро ва Moto G6 Plus 300 евро. Нархлардан қурилмалар ҳамёнбоп экани кўриниб турибди, компания ҳам ўз маҳсулотларини бюджет смартфонлар сифатида тарғиб қилмоқда. Аммо қурилмаларнинг техник хусусиятлари улар бюджет смартфонлари эмаслигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари ушбу оилада 6ГБ тезкор хотира ва 128ГБ доимий ички хотирага эга қурилмалар борлиги нархлар адолатли, ҳаттоки, бироз пастроқ қўйилгандек эканлигини билдирмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!