Мусулмонлар учун илк хос машрутизатор ва iMurshid иловаси яратилди

Мусулмонлар учун илк хос машрутизатор ва iMurshid иловаси яратилди

Дубайнинг X-Concepts корпорацияси илк бор мусулмонлар учун машрутизатор ва хос планшет лойиҳасини тақдим қилди. Мазкур янгиликлар мусулмонлар учун бир қанча қулайликларни таклиф қилади.

Машрутизаторнинг бошқаларидан фарқи шундаки, у тармоқ орқали фойдаланувчи турган жойдаги азон вақтларини юборади ва азон овози айтилган вақтда динамик орқали янграйди. Шунингдек, болалар унда азон, турли дуолар ва профессионал актёрлар ижросидаги, атоқли ислом уламолари тақриз берган ислом тарихига оид аудио лавҳаларни тинглаши мумкин. Бундан ташқари унда интернетнинг турли хавфли, кераксиз сайтларидан болаларни ҳимоялаш имконияти ҳам мавжуд.

iMurshid мобиль иловасида эса намознинг бошланиш вақти ҳақида сигнал, қиблани аниқлаш йўналишлари, закот масалалари, мусулмонлар учун махсус ресторанлар қидируви, яқин жойдаги масжидлар, турли маърузалар, ислом олами янгиликлари, мусулмон тақвими, Қуръони Карим ва тафсирларни ўрганиш, мусуломон телевидение ва радио сингари бўлимлар мавжуд.

Иловани Google Play ва Apple Store интернет магазинларидан юклаб олишингиз мумкин. Ушбу иловалар инглиз, араб, ҳинд, урду, хитой, бенгал ва француз тилларида чиқарилган.