Мутахассислар энг хавфсиз браузерни аниқлашди

Мутахассислар энг хавфсиз браузерни аниқлашди

АҚШда ҳар йили дунёдаги энг кенг оммалашган браузерлар, иловалар ва операцион тизимларнинг хавфсизлигини аниқлашга қаратилган Pwn2Own номли турнир ўтказилади. Бу гал браузерларни бузиб кириш бўйича тестлар қилиниб, Microsoft Edge, Safari, Chrome ва Internet Explorer каби дастурларнинг муҳофазаси синовдан ўтказилди, деб ёзади «Экономика Сегодня» нашри.

Браузерларни текшириш учун, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлиги масалаларига ихтисослашган X41 D-Sec компанияси мутахассислари жалб этилди.

Бузиб киришнинг хилма-хил усуллари бўйича ўтказилган узоқ муддатли ва пухта текширувлар натижасида, нисбатан хавфсиз браузер сифатида Google Chrome эътироф этилди. Экспертларнинг сўзларига кўра, ушбу дастур компьютерга қилиниши мумкин бўлган ҳужумларни қайтариш учун кўплаб имкониятларга эга. Масалан, у муайян усуллар ёрдамида компьютернинг файллар тизимига, шунингдек, операцион тизим реестрига киришни тақиқлай олади.

Аммо, мутахассисларнинг таъкидлашича, Google Chrome’нинг ўзини ҳам бузиб кириш мумкин экан. Хакерлар бунда фойдаланувчиларнинг ўзлари браузерга қўшимча тарзда ўрнатиб олган кенгайтмалардан фойдаланишар экан.

Шунингдек, интернетдаги анонимлик учун махсус браузерлар ҳамда Android учун энг зўр браузерлар ҳақидаги мақолаларимиз билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.