Наманганда технопарклар ташкил этилади

Наманганда технопарклар ташкил этилади

Октябрнинг 21-26-кунлари Жанубий Кореянинг Тегу шаҳрида нишонланган Корея технопаркларининг 20 йиллиги халқаро конференцияси доирасида Наманганада ҳам 4 та технопарк ташкил этилиши келишиб олинган: Наманган IT технопарки, Наманган текстилтехнопарки, Чортоқ агро ва косметика технопарки, Косонсой тиббиёт технопарки. Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан олдин Корея Республикаси технопарклари уюшмаси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қатор шартлашувлар имзоланишига эришилган эди. Корея технопарклари уюшмаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат маҳаллий бозорда ахборот-коммуникация технологиялари ва экотизимлар стартапини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тарафларнинг ўзаро режаларини акс эттиради. Кореялик ҳамкорларнинг технологик тажрибаси ғояларни юзага келтирадиган, уларни ишлайдиган, ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотларга айлантирадиган майдонча ва Ўзбекистонда стартапларни ривожлантириш учун пойдевор бўладиган IT-инфратузилмасининг универсал объектини яратишга имкон беради. Технопарк тузилмасида тадқиқот лабораториялар, R&D-марказлар, коворкинг марказлари ҳамда инновацион экотизимнинг бошқа таркибий қисмлари бўлиши назарда тутилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонликлар IТ-маҳсулот ва ечимларни қидириб топишга қаратилган форумда қатнашади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.