Нархи таннархига тенг яхши смартфонлар (сентябр ҳолати бўйича AnTuTu талқини)

Нархи таннархига тенг яхши смартфонлар (сентябр ҳолати бўйича AnTuTu талқини)

Таниқли AnTuTu бенчмарки 2017 йилнинг сентябр ойи ҳолатида нархига нисбатан анча арзон ва сифатли смартфонлар рейтингини эълон қилди. Қуйидаги суратда улар билан танишиб олишингиз мумкин. Қуйида эса смартфонларнинг муҳим жиҳатларига қулай тартибда шарҳ беришга ҳаракат қилдик.

 

  1. Coolpad cool1 dual (4/32 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, август"

Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow)"

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 401 та пиксел);

Процессор: Qualcomm MSM8976 Snapdragon 652, 8 ядроли (4x1.2 Ггц, Cortex-A53 & 4x1.8 Ггц Cortex-A72), Adreno 510 видео-картаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: Йўқ"

Камера: бош камера - 2 та 13 Мп ва 8 Мп олд камера;

Аккумулятор:  4060 мА соат;

Нархи: 230 АҚШ доллари.

 

  1. Xiaomi mi5s (3/64 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, октябрь

Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow)

Экран: 5.15 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 428 та пиксел)

Процессор: Qualcomm MSM8996 Snapdragon 821 (2016 йилнинг энг яхши чипи), 8 ядроли (2x2.15 Ггц Kryo & 2x1.6 Ггц Kryo), видео-карта Аdreno 530;

Қўшимча хотира учун бўлмача: Йўқ

Камера: 12 MП, f/2.0, автофокус, 2 тусли LED, 5 мегапикселли олд камера;

Аккумулятор: 3200 мА соат, тезкор қувват олиш;

Корпус: Металл

Нархи: "Малика"да 2,365,500 сўмдан (4/64 Гб);

 

  1. Xiaomi mi 6 (6/64 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, апрел;

Операцион тизим: Android 7.1.1 (Nougat)

Экран: 5.15 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 428 та пиксел), Corning Gorilla Glass 4 ҳиомя шишаси;

Процессор: Qualcomm MSM8998 Snapdragon 835, 8 ядроли (4x2.45 Ггц Kryo & 4x1.9 Ггц Kryo), Adreno 540 видео-картаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: Йўқ;

Камера: бош камера -- 2 та 12 мегапикселли, 2 тусли LED фоточақноғи;

Аккумулятор: 3350 мА соат, тезкор қувват олиш;

Корпус: Металл.

 

  1. Xiaomi Redmi Note 4 (3/64 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, январ

Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow), 7.0 (Nougat)'га янгилаш мумкин;

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 401 та пиксел);

Процессор: Qualcomm MSM8953 Snapdragon 625, 8 ядроли, 2.0 Ггц (A53),  Adreno 506 видео-картаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: 256 ГБ.гача (сим-картанинг ўрнида);

Камера: 13 Мп бош, 5 Мп олд камера;

Аккумулятор: 4100 мА соат;

Корпус: Металл;

Нархи: "Малика"да 160 АҚШ долларидан бошлаб.

 

  1. Meizu MX6 (3/32 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, июл

Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow)

Экран: 5.5,  Full HD (ҳар дюймда 403 та пиксел); 

Процессор: Mediatek MT6797 Helio X20, 10 ядроли (2x2.3 Ггц Cortex-A72, 4x1.9 Ггц Cortex-A53, 4x1.4 Ггц Cortex-A53), Mali-T880 MP4 видео-картаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: Йўқ;

Камера: 12 Мп, f/2.0, олд камераси 5 мп;

Аккумулятор: 3060;

Корпус: Металл;

Нархи: Юртимизда 200 АҚШ доллари.

 

  1. 360 N5 (6/32 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, апрел;

Операцион тизим: Android 6.0;

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 403 та пиксел);

Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 653, частота тезлиги -- 1,95 Ггц, видео-карта -- Adreno 510;

Қўшимча хотира учун бўлмача: MicroSD бор, 128 Гб.гача;

Камера: 13 Мп бош, бир тусли фоточақноқ, 8 МП олд камера;

Аккумулятор: 4000 мА соат, тезкор қувват олиш Quick Charge 3.0;

Корпус: Металл

Нархи: Хитойда $200 АҚШ доллари.

 

  1. Nubia Z17 (6/64 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, июнь;

Операцион тизим: Android 7.1.1 (Nougat);

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 403 та пиксел), Gorilla Glass ҳимоя шишаси;

Процессор: Qualcomm MSM8998 Snapdragon 835, Adreno 540 видеокартаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: Йўқ;

Камера: бош камера қўш -- 12 Мп, f/1.8 + 23 MП;

Аккумулятор: 3200 мА соат, 25 минутда қувватини 50% га тўлдириб олади;

Корпус: Металл ва шиша;

Нархи: 6 + 64 ГБ талқини $411, 6 + 128 ГБ талқини $500, 8 + 128 ГБ талқини $587 АҚШ доллар.

 

  1. Xiaomi Redmi 4X (2/16 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, май;

Операцион тизим: Android 6.0.1 (Marshmallow);

Экран: 5.0 дюймли, HD (ҳар дюйюмда 294 та белги);

Процессор: Qualcomm MSM8940 Snapdragon 435, 8 ядроли (Cortex-A53), 1.4 Ггц, видео-карта -- Adreno 505;

Қўшимча хотира учун бўлмача: microSD, 128 Гб.гача;

Камера: 13 MP, f/2.0, автофокус, фоточақноқ, олд камера -- 5 Мп;

Аккумулятор: 4100 мА соат;

Корпус: пластик (Redmi 4'да металл);

Нархи: "Малика"да 1,211,800 сўмдан.

 

  1. Xiaomi Redmi Note 4X (3/32 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, феврал;

Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow);

Экран: 5.5 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 401 та пиксел);

Процессор: Qualcomm MSM8953 Snapdragon 625, 8 ядроли, 2.0 Ггц (A53),  Adreno 506 видео-картаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: microSD 256 Гб.гача (битта сим-карта ўринга);

Камера: 13 MП, f/2.0, автофокус, 5 МП олд камера;

Аккумулятор: 4100 мА соат;

Корпус: пластик ва металл уйғунлиги;

Нархи: "Малика"да 1,336,300 сўмдан бошлаб;

 

  1. Huawei Honor 9 (4/64 Гб)

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил, июл;

Операцион тизим: Android 7.0 (Nougat);

Экран: 5.1 дюймли, Full HD (ҳар дюймда 428 та пиксел);

Процессор: HiSilicon Kirin 960, 8 ядроли (4x2.4 Ггц Cortex-A73 & 4x1.8 Ггц Cortex-A53), Mali-G71 MP8 видеокартаси;

Қўшимча хотира учун бўлмача: microSD 256 Гб.гача (битта сим-карта ўринга);

Камера:  Бош камера қўш сенсорли -- 20 MП + 12 MП, f/2.2, олд камера эса 8 Мп;

Аккумулятор: 3200 мА соат, тезкор қувватлаш ва Smart Power 5.0 қувватни тежаш технологияси;

Корпус: металл ва шиша;

Нархи: 400 АҚШ доллари.

Ортиқча пул сарф қилишни ҳеч ким хоҳламайди. Айниқса, баъзи бир илғор гаджетларга бугун минг долларлаб пул тўлаётганларни кўриб кўпчилик ҳайратини яшира олмайди. Бош вазифаси алоқа қилиш бўлган гаджет учун шунча маблағ сарфлаш қанчалар тўғри? Шу билан бирга, жаҳоннинг аксарият смартфон ишлаб чиқарувчилари ном қозониш учун яхши девайсларини ўз таннархида сотишдан ҳам қўрқишмаяпти.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.