Нархлари маълум Galaxy J6’ни илк «жонли» суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  4318
  •  15.05.2018 18:18

Нархлари маълум Galaxy J6’ни илк «жонли» суратларда кўрамиз!

Куни кеча Samsung компаниясининг ҳамёнбоп Galaxy J6 смартфонининг батафсил хусусиятлари маълум бўлган эди. Бугун эса инсайдерлар мазкур гаджетнинг биринчи «жонли» расмларини ҳам интернетга чиқариб юборишди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy J6 ва J4 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди

Samsung Galaxy J6 моделида дактилоскопик датчик, худди бу йилги Galaxy S9 флагманларидаги каби, асосий камеранинг остига жойлаштирилган.

Суратларда кўриб турганингиздек, ушбу смартфон пластик корпусга эга. Нима ҳам дердик – ахир, Galaxy J туркумига ҳамёнбоп моделлар киради ва уларнинг таннархи ҳам шунга яраша бўлиши керак-да.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Шунингдек, Galaxy J6 девайсининг Ҳиндистондаги нархи ҳам маълум бўлган. Хабарга кўра, модификациясига боғлиқ ҳолда мазкур смартфонни 200 ёки 245 АҚШ долларига харид қилиш мумкин бўлади.

Гарчи арзон туркумга мансуб бўлса-да, Galaxy J6 смартфонига диагонали 5,6 дюймга тенг бўлган, Infinity Display турли экран ўрнатилади. Exynos 7870 процессорига таянувчи бу қурилма 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда 13 мегапикселли камерага эга бўлиши айтилмоқда.

Афсуски, Galaxy J6+ версиясининг чиқарилиши ҳозирча сўроқ остида турибди. Жанубий кореялик техногигантнинг кўплаб ҳамёнбоп моделлари Ўзбекистонда ҳам расмий кафолати билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Энг арзон Samsung, Apple ва Xiaomi смартфонлари нархлари – Olcha.uz’да БЕПУЛ етказиб бериш хизмати билан! (2018 йил 11 май)