NASA фазода озуқа муаммосини ҳал қилишда бактериялардан фойдаланади

NASA фазода озуқа муаммосини ҳал қилишда бактериялардан фойдаланади

АҚШнинг Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш Миллий бошқармаси истиқболда фазода озиқ-овқат муаммоасини ҳал қилишда генетик ўзгартирилган бактериялардан фойдаланиш юзасидан тадқиқотларни бошлаб юборди. Бу тўғрида бошқарма пресс-релизида эълон қилинган.

PowerCell деб ном олган тажрибаларда азот атмосферасида, шу билан бирга фотосинтез йўли билан углерод ишлаб чиқариш хусусиятига эга Anabaena бактериясидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Олимлар мазкур бактериядан ҳосил бўлган углеродлардан озиқ-овқат олиш, қурилиш материаллари ва тиббий дори-дармонлар тайёрлаш мумкинлигига ишонишмоқда.

Бундай бактериялар билан дастлабки тажрибалар атмосферадан юқорида, муҳити Марс сайёрасига ўхшаш аэростатда муваффақиятли синовдан ўтди. Энди уларни сунъий йўлдошлар ёрдамида фазода синаб кўриш керак бўлади.

“Америка минтақасига яшаш учун келган илк европаликлар ҳаётларининг қолган қисми учун озиқ-овқатларини ўзлари билан олиб келишмаган. Фазода ҳам худди шундай: биз қаерда яшамайлик, ўша ернинг ҳисобидан кун кўришимиз керак бўлади,” дейди NASA’нинг Эймса тадқиқотлар маркази ходими Линн Ротшилд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!