Навбатдаги Startup Mix конференцияси 11 февралда бўлиб ўтади

  •   DiMaX
  •  100
  •  02.02.2017 17:28

Навбатдаги Startup Mix конференцияси 11 февралда бўлиб ўтади

Startup Mix – ҳар ойда бир марта ўтказиладиган, Ўзбекистонда ягона бўлган стартап-конференциядир. Тадбирнинг аудиторияси одатда 150-200 кишидан иборат бўлади, дея хабар берилади лойиҳа сайтида. Улар орасида бизнесменлар, Ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорлар, компаниялар раҳбарлари, стартапчилар, маркетологлар, журналист ва блогерлар, олий ўқув юртларининг юқори босқич талабалари қатнашади.

Мазкур лойиҳа учта таркибий қисмдан иборат:

– Бошловчи тадбиркорлар ўзларининг (амалга оширилмаган ёки бошланғич босқичда бўлган) ғоялари билан келишлари мумкин. Бу ерда улар сўзга чиқиб, ўз лойиҳалари ҳақида гапириб беришади ва мазкур бизнес-ғояларини ривожлантириш бўйича муваффақиятли IT-бизнесменлардан маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

– Таклиф этилган муваффақиятли тадбиркорлар, Ўзнет ва IT-бизнесининг кўзга кўринган вакиллари ўз тажриба ва билимларини йиғилганлар билан баҳам кўришади, маслаҳатлар беришади ва ўзларининг «муваффақият тарихи»ни гапириб беришади.

– Ахборот технологиялари мавзулари бўйича мастер-класслар ўтказилади. Уларни ўз соҳасида ютуқларга эришган мутахассислар олиб боришади. Бундай семинарлар кенг аудитория учун қизиқарли.

Бу ойдаги Startup Mix стартап-конференцияси 11 февраль куни бўлиб ўтади. Янги IT-лойиҳаларнинг яратилиш  ва ривожлантиришига қизиқадиган барча хоҳловчилар конференцияга таклиф этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.