Нега 7 июлдан Facebook баъзи суратларни тизимдан ўчириши мумкин?

Нега 7 июлдан Facebook баъзи суратларни тизимдан ўчириши мумкин?

Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Facebook’нинг баъзи фойдаланувчиларига агар улар 7 июлга қадар Facebook’нинг Moments иловасини юклаб олмасалар, уларнинг профилларидаги муайян суратларнинг автоматик тарзда ўчирилиши тўғрисида юбораётган хабарлари кўпчиликнинг ваҳимасига сабаб бўлмоқда.

Аммо, бу барча суратларга тааллуқли эмас. Маълумки Facebook’да 2012 йилда суратни синхрон усулда тўғридан-тўғри Фейсбукдаги фотоальбомга юклаб олувчи, суратларни ўртоқлашиш янада қулай бўлган “synced from phone” (телефондан синхронлаштириш) функцияси ишга туширилган эди. Бу функцияга эга телефон суратни телефон хотирасига эмас, синхрон равишда Facebook’ка юклаб олади. Яъни, ижтимоий тармоқ унинг суратлари учун хотира майдончаси вазифасини ўтайди.

Энди мазкур суратларни синхронлаштириш функцияси Facebook асосий иловалари орасидан олиб ташланиб, ўрнига Moments суратлар иловаси қўйилди. Шу муносабат билан, бу иловани сиз юклаб олмайдиган бўлсангиз, сизнинг суратларингиз автоматик равишда 7 июлдан сўнг ўчиб кетади. Яъни, уларнинг нусхаси ўзингизда бўлмаслиги мумкин. Moments иловасини юклаб олиш эса бепул.

Facebook’нинг айнан синхрон усулда сурат юклайдиганларга хабар жўнатгани маълум қилинмоқда. Агар сизга бу хабар келмаган бўлса, демак сиз бу функциядан фойдаланмайсиз. Бу огоҳлантириш ижтимоий тармоққа онда-сонда ёки одатий усулда суратлар юклайдиган фойдаланувчиларга тааллуқли эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.