Нега Apple "Жеймс Бонд" учун 5 млрд доллар тикишга тайёр?

Нега Apple

Айни пайтда технология гигантлари "орзулар фабрикаси" бўлмиш кино оламини забт этишга интилишмоқда. Буюк Британиянинг таниқли агент кино-қаҳрамони Жеймс Бонд фаолиятига бағишланган янги филмни суратга олиш бўйича муаллифлик ҳуқуқи учун бир қанча компаниялар, жумладан Apple Inc. ҳамда Amazon.com Inc. каби жаҳоннинг йирик IT-компаниялари ҳам курашмоқда.

Дунёдаги энг катта савдо платформаси бўлмиш Amazon.com ва iPhone устаси бўлмиш Apple Hollywood кино саноатида муваффақият қозониш учун ҳар қанча сарфлашга тайёр. Ҳозирча йирик рақиблар орасида Time Warner Inc.'s Warner Bros, Sony Corp., Universal Pictures ва 20th Century Fox каби таниқли кино студиялари бор. Тахминларга кўра, Жейм Бонд ҳақидаги янги филмнинг муаллифлик ҳуқуқи учун Британиянинг Eon Productions студиясига тўланадиган маблағ $2-5 млрд. долларга етади. Бу эса $260 млрд. доллар капиталга эга Apple учун арзимаган маблағ.

Amazon телевизион шоулар ва филм суратга олиш учун миллиардлаб доллар сарфламоқда. Жумладан, Amazon Studios студияси суратга олган "Денгиз ёқасидаги Манчестер" фильми 2 та йўналишда «Оскар» мукофоти билан тақдирланган. Apple эса "кино ҳудуди"да ҳозирча ҳаваскор.  

1962 йилдан буён суратга олиб келинадиган Жеймс Бонд филмлари Ҳолливуднинг энг кассабоп кинолари қаторида туради. Бу бевосита брендга айланган филм қаҳрамонининг номи билан боғлиқ. Кўпчиликнинг фикрича, Apple "Жеймс Бонд" брендидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритса, инглиз жосуси iPhone'дан фойдаланиб, Mac компютерларида электрон почтасини кўздан кечиради, шубҳасизки, унинг билагида Apple Watch бўлади ва қаҳрамон Apple логотипини тарғиб қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!