Ниҳоят, энди iPhone’лар ҳам иккита SIM-картали бўлади!

Ниҳоят, энди iPhone’лар ҳам иккита SIM-картали бўлади!

KGI Securities компанияси вакили, ишлаб чиқарувчилар билан алоқалари туфайли танилган таҳлилчи Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) Apple’нинг кейинги йил тақдим этиладиган смартфонларига оид янги маълумот тақдим этган. Яъни, 2018 йилги iPhone’лар иккита SIM-карта билан ҳам ишлай оладиган бўлади, деб ёзади Mac Rumors.

Таҳлилчининг фикрига кўра, 2018 йили Apple ўз смартфонларини Intel XMM 7560 ҳамда Qualcomm Snapdragon X20 модемлари билан жиҳозлайди. Улар LTE стандартидаги уяли алоқанинг янада юқори тезлигини таъминлай олади. Ҳар иккала чип ҳам 4x4 MIMO технологиясини қўллаб-қувватлайди; iPhone’ларнинг ҳозирги авлодларида эса 2x2 MIMO технологияси қўлланмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone X 2018 йилда Apple'нинг тарихий ном қозонишига сабабчи бўлади

Бундан ташқари, Минг-Чи Куо прогнозига кўра, купертинолик гигант ўзининг 2018 йилги моделларида, ниҳоят, иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайдиган қилади. Бунда ҳар иккала SIM-карта ҳам битта чип тўпламидан фойдаланган ҳолда, бир вақтнинг ўзида LTE режимида ишлай оладиган бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.