Ниҳоят iPhone учун Samsung Gear иловаси чиқарилди

Ниҳоят iPhone учун Samsung Gear иловаси чиқарилди

Маълумки, Samsung Gear ақлли соатлари Samsung Gear App деб номланадиган махсус илова орқали бошқарилади. Бундан бир неча кун олдин ушбу илованинг узоқ кутилган iOS  версияси чиқарилди. Эндиликда ушбу илова ёрдамида iPhone ва iPad фойдаланувчилари ҳам Samsung Gear соатларидан (Gear Fit2, Gear S2, Gear S3) фойдаланишлари мумкин бўлди.

TechCrunch нашрининг маълум қилишича, Samsung ушбу соатларнинг iOS қурилмаларид билан ҳам тўлақонли ишлашига ваъда берган. Бироқ iPhone фойдаланувчиларининг iTunes`да қолдирган шарҳларига эътибор қаратадиган бўлсак, илова баъзи Gear соатлари билан ишламаяпти ва айрим кутилган функциялар ҳам мавжуд эмас (масалан, Samsung Pay).

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.