Ниҳоят, Xiaomi энг кучли процессорли энг арзон флагманини тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  4177
  •  13.08.2018 17:46

Ниҳоят, Xiaomi энг кучли процессорли энг арзон флагманини тақдим этяпти!

«Хитойча Apple»нинг дунё смартфон бозорига чиқиш учун Pocophone брендини рўйхатдан ўтказгани нисбатан яқинда маълум бўлганди. Аммо ҳозиргача ушбу туркумдаги илк қурилма ҳақидаги деярли барча маълумотлар, ҳатто унинг «жонли» суратларию видеолари ҳам тарқалиб улгурди.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Xiaomi расман Poco брендини эълон қилди

Хулласи калом, Xiaomi янги бренд остидаги биринчи – Pocophone F1 смартфонининг реклама кампаниясини бошлаб юборди. Мазкур девайс айни дамда энг илғорларидан бўлиб турган Snapdragon 845 чипига эга энг ҳамёнбоп флагман бўлиши кутилмоқда.

Мана, ҳали бугунгина эълон қилинган реклама тизерига кўра, янги смартфон Ҳиндистонда 22 август куни, Poco F1 номи билан тақдим этилади.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Шунингдек, «Master of speed» – «Тезлик устаси» шиори билан илгари сурилаётганига қараганда, янги флагманнинг самарадорлиги устун бўлиши керак.

Pocophone F1 аввал кутилганидек Европада эмас, балки Ҳиндистонда тақдим этилар ва шу мамлакат бозорига чиқарилар экан. Унинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, фақат тахминлар бор. Яъни, Xiaomi Mi Mix 2S флагмани айни Ҳиндистон бозорида 430 долларга сотилаётганини ҳисобга олсак, Pocophone F1 ундан арзонроқ бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 тақдимотидан аввал савдога қўйилди – «жонли» суратлар, тўлиқ хусусиятлари ва нархи билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!