Ниҳоят, Xiaomi Mi MIX 2S илк «жонли» суратда: мутлақо ромсиз дисплейда бармоқ изи сканери!

  •   DiMaX
  •  4641
  •  01.03.2018 16:20

Ниҳоят, Xiaomi Mi MIX 2S илк «жонли» суратда: мутлақо ромсиз дисплейда бармоқ изи сканери!

«Хитойча Apple» ўзининг Mi MIX 2S смартфонини унинг ашаддий рақиби бўлиши кутилаётган Huawei P20 флагмани билан бир кунда – 27 мартда тақдим этмоқчи. Бироқ Xiaomi шу пайтгача бу смартфоннинг техник таъминоти ҳақидаги маълумотларни ва қурилманинг суратларини расман маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S тақдимот куни расман айтилди

Бугун инсайдерлар Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi Mi MIX 2S смартфонининг биринчи «жонли» расмини эълон қилишди. Қурилманинг экрани ромлардан деярли мутлақо холи – тепаси ва ён қисмларида ҳошия умуман кўзга ташланмайди, пастки чеккасида эса 2-4 миллиметрлик ҳошия бор, холос.

Суратга қараб туриб, дактилоскопик сканер дисплейнинг ўзига жорий этилганини англаш қийин эмас. Бу эса, ўз навбатида, телефоннинг экрани AMOLED-матрицадан ясалганлигини англатади. Айтиб ўтиш керакки, Xiaomi компаниясининг Mi MIX моделлар туркумига мансуб қурилмалари экранида фақат анъанавий IPS-матрица қўлланар эди.

Xiaomi Mi MIX 2S гаджетига нисбат берилаётган техник хусусиятлар, унинг суратлари ҳақида аввалги мақола ва хабарларимиздан батафсил маълумот олишингиз, шунингдек, видеосини томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi тайёрлаётган – сканерли дисплейга эга, 256 ГБ хотирали смартфонни томоша қиламиз!