Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Mi 6X тақдимотига таклиф этди!

  •   DiMaX
  •  1994
  •  12.04.2018 11:55

Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Mi 6X тақдимотига таклиф этди!

Xiaomi корпорациясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида номаълум смартфоннинг тақдимот тадбирига таклифнома эълон қилинди. Шу пайтгача тарқалган гап-сўзлардан келиб чиқсак, бу – айнан Mi 6X модели бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Mi 6X таниқли дўкон каталогида пайдо бўлди

Таклифномада маълум қилинишича, Xiaomi Mi 6X расмий намойиши 25 апрелда, Хитойнинг Ухань шаҳридаги университетда бўлиб ўтади. Бу – компания бош директори Лэй Цзюнь таълим олган ўқув даргоҳидир. Тақдимот маросими ҳақида ҳозирча шундан бошқа ҳеч нима маълум эмас.

Xiaomi Mi 6X моделининг техник хусусиятлари ҳақида бир-бирини рад этувчи турли хабарлар тарқалган. Айрим кузатувчилар уни ҳатто «орқага қадам» деб ҳам баҳолашган.

ЎҚИНГ: MI 6X смартфони Xiaomi мухлисларининг ҳафсаласини пир қилади

Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, Mi 6X модели металл корпус, диагонали 5,99 дюймга тенг кенг экранли FHD+ экранга эга. Snapdragon 630 ёки Snapdragon 660 чипи базасида, 4 ёки 6 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайдиган ушбу қурилма тезкор хотираси 32, 64 ва 128 гигабайтлик версияларда чиқарилади.

Гаджетнинг қўшалоқ бош камераси 20 ҳамда 12 мегапикселли Sony IMX376 модулларига эга. Бу янги смартфонни тайёрлаётиб, Xiaomi селфисеварларни ҳам хурсанд қилишни кўзлаган – унинг олд камераси нақ 20 мегапикселли датчикка эга.

Mi 6X смартфони 2910 мА/соат сиғимли батареядан қувват олади ҳамда MIUI график қобиғидаги Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқарувида ишлайди. Бармоқ изи сканери корпуснинг орқа қопқоғидан жой олган.

Ҳозирча мазкур моделнинг нархи аниқ эмас, бироқ Xiaomi’нинг яқинда тақдим этилган ва олдинги русумлардаги смартфонлари ўзимизнинг электроника бозорларида ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.