Nike танбаллар учун махсус кроссовкани намойиш этди

Nike танбаллар учун махсус кроссовкани намойиш этди

Nike фирмасининг Nike HyperAdapt 1.0 кроссовкаси бошқаларидан фарқ қилади. Уни кийгач, ипларини боғлаш шарт эмас. Оёқ кийим боғични ўлчамга қараб, автоматик тарзда ўзи боғлайди. Компания мазкур супер кроссовкаларни 2016 йилнинг якунида сотувга чиқаришни режалаштирмоқда, деб ёзади бренднинг расмий сайти.

Ҳаммасини ўзи бажаради

Техника мўъжизаси ўрнатилган мазкур модель, бироз ҳажв билан айтганда, танбал ва ялқовлар, шунингдек, ёш болалар учун ҳам айни муддао. Кроссовкада тикилган эластик чизиқлар ип вазифасини ўтаган. Механизм сиз оёқ кийимни кийишингиз билан автоматик тарзда ишга тушиб, иплари боғланади.

Дизайнерлар бу лойиҳада муҳим мусобақалар чоғида спортчилар арзимаган нарсаларга оввора бўлиб, вақт сарфлаб юрмасликлари мақсадида мазкур технологияни қўллашга қарор қилишган.

Кроссовкаларни 2016 йилнинг сўнгида 3 хил рангда сотиб олиш мумкин бўлади. Аммо бундай имконият фақат Nike+ клуби аъзолари учун(фирманинг расмий сайтига аъзо бўлиш текин).

Ҳозирча янги оёқ кийимнинг нархи маълум эмас. Бироқ оддий кроссовкалардан қиммат бўлиши аниқ.

Кроссовка ҳақидаги махсус видеороликни

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!