Nokia 3310 (2017) савдосидан илҳомланиб, энди бренднинг QWERTY-смартфонини «тирилтиришмоқчи»

  •   DiMaX
  •  869
  •  23.12.2017 12:29

Nokia 3310 (2017) савдосидан илҳомланиб, энди бренднинг QWERTY-смартфонини «тирилтиришмоқчи»

2017 йилги Жаҳон Мобиль Конгресси кўргазмаси давомида кўплаб замонавий смартфонлар тақдим этилган бўлса-да, тадбирда кўпчиликнинг эътиборини тортган гаджет – оддий тугмачали телефон бўлди. Яъни, шу кўргазма давомида – 26 февраль куни, орадан 17 йил ўтиб, афсонавий Nokia 3310 янги талқинда қайта расман намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: «Қайта тирилган» Nokia 3310 (2017) энди 3G-талқинда чиқади!

Мазкур телефоннинг йил давомида жуда оммалашгани ва яхши сотилаётганидан илҳомланган HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги яна битта «қадимий» девайсни 2018 йилда янгича талқинда тақдим этишга қарор қилган. Бу – ўз даврида етакчилардан бўлган Nokia E71 смартфонидир, деб ёзади Mydrivers нашри.

Эслатиб ўтамиз, Nokia E71 олис 2008 йили тақдим этилган бўлиб, механик QWERTY-клавиатурага эга бизнес-смартфон эди. Манбаларнинг хабар беришича, Nokia E71 (2018) модели энди ҳамёнбоп телефон бўлади, ҳозирги гаджетлар нуқтаи назаридан қараганда,  уни смартфон деб ҳам бўлмайди.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг 15 та афсонавий мобиль телефонлари

Қурилманинг 3,5 дюймлик сенсорли дисплейи 480p даражасида тасвир аниқлигига эга. Унинг орқа панелидан 3 мегапикселли камера жой олган. Гаджетга оддийгина Qualcomm Snapdragon 205 процессори ўрнатилган. Унинг тезкор хотираси 1 гигабайт, ички флеш-хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга.

Шунга қарамасдан, Nokia E71 (2018) замонавий – тўртинчи авлод 4G LTE уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Телефон икки хил – битта ва иккита SIM-картали талқинларда тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Компаниялар “имзоси”га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.