Nokia 3310 3G'га буюртма олиш бошланди

Nokia 3310 3G'га буюртма олиш бошланди

Nokia 3310 3G модели учун АҚШ, Австралия ва Европада олдиндан буюртма олиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Германияда Nokia 3310 3G 30 ноябрдан 81 АҚШ долларидан сотила бошлайди.

Nokia 3310 3G учун ишлаб чиқарилган «Feature OS» операцион тизими ундан 3G тармоғида баъзи ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан фойдаланиш имконини беради. Унинг 2 та сим-картали талқини ҳам ишлаб чиқарилган.

Телефонда 2,4 дюймли QVGA дисплей ва 1200 мА соат ток сиғимли батарея мавжуд. Суҳбат режимида максимал ҳолатда бу қувват телефонга 6,5 соатга етади. Кутиш режимида эса телефонни бир марта қувватлаб, 27 кун (2 та сим-карталиси 24 кун) ишлаши мумкин.

Nokia 3310 3G'га 2 мегапикселли, LED фоточақноқли камера ўрнатилган. Корпусда 32 гигабайтли MicroSD қўшимча хотира бўлмачаси мавжуд.

Телефонда 3,5 миллиметрли наушник порти, FM-радио ва MP3-плеер бор.

Nokia 3310 3G'нинг оғирлиги сим-картанинг сонига қараб 84,9 ёки 88,2 граммни ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!