Nokia 3310 vs Nokia 3310 (2017): гидравлик прессга ким бардошли? (видео)

  •   DiMaX
  •  1359
  •  20.07.2017 13:03

Nokia 3310 vs Nokia 3310 (2017): гидравлик прессга ким бардошли? (видео)

Nokia телефонлари мустаҳкам ва ишончли эканлиги билан шуҳрат қозонган. Айниқса, унинг Nokia 3310 модели – «тирик афсона»... Гарчи жорий йилда қайтадан ишлаб чиқарилган ҳамда MWC 2017 кўргазмасида тақдим этилган янгича Nokia 3310 (2017) модели энг катта шов-шувларга сабаб бўлган эса-да, кўпчилик барибир унинг оригинали яхши эди, деган фикрда.

«Қадимги» Nokia 3310 моделининг мустаҳкамлигини турли йўллар билан синаб кўришганидан хабарингиз бор. Энди эса тиниб-тинчимаган одамлар уни ва янгиланган версиясини гидравлик пресс остида сиқиб синаб кўришди. Бу синовнинг видеотасвирини эса YouTube’даги Hydraulic Press Channel канали эълон қилган.

Мана, яхшиси, ўзингиз томоша қилинг:


Гувоҳи бўлганингиздек, «қария» Nokia 3310 корпуси бақувватлиги боис бу синовда ғолиб чиқди.

Аммо биз сизга ўз телефонларингиз (айниқса, смартфонлар) устида бу каби синовларни ўтказиб кўришни маслаҳат бермаймиз.

Дарвоқе, мазкур версиялар ўзаро таққосланган, янги талқин ҳақидаги бошқа маълумотлар берилган мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.