Nokia 6 (2018): арзон, кучли смартфон тақдим қилинди

Nokia 6 (2018): арзон, кучли смартфон тақдим қилинди

Финляндиянинг HMD Global корпорацияси Испаниянинг Барселонага шаҳрига анча-мунча янги гаджет ва ишланмалари билан ташриф буюрган. Бу ерда куни кеча 5 та мобил алоқа воситаси, жумладан Nokia 6 (2018) қурилмаси ҳам тақдим қилинди.

Янги девайс илғор техник жиҳатларга ва нисбатан арзон нархга эга бўлган. Девайс қадоқдаёқ Android Oreo операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Nokia 6 (2018) смартфони 5,5 дюймли, IPS матрицали экранга эга бўлган. Экран томонларининг нисбати аввалги услубни эслатади: 16:9 стандартли. Дисплейнинг пикселлар сиғими 1920 га 1080 пиксел (Full HD).

Девайс 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессори билан таъминланган. Унинг частота тезлиги 2,2 ГГц, тезкор хотираси 3/4 гигабайтли, доимий хотира сиғими - 32/64 ГБ. Шунингдек, microSD орқали доимий хотирани 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Nokia 6 (2018) смартфони бош камераси 16 ва олд камераси 8 мегапикселли. Мобил қурилманинг олд камераси кенг бурчакда - 84 градус остида сурат олади.

Қувватлаш ва маълумотларни алмашиш учун USB Type-C порти ўрнатилган. Девайснинг аккумулятор батареясининг сиғими 3000 мА соат ва у тезкор қуват олади. Яъни, 60 дақиқада қувватини тўлдириб олади.

Аппаратнинг қолган жиҳатлари қаторида бармоқ изи сканерини, контактсиз тўловлар учун NFC модулини, Wi-Fi 802.11n, Bluetooth 5.0, A-GPS ва 4G (VoLTE) модулларини айтиш мумкин. Nokia 6 (2018) смартфонида 3,5 мм стандартидаги аудио қулоқчин туйнуги, FM-радио модули ҳам сақлаб қолинган.

Смартфон ўлчамлари: 148,8 x 75,8 x 8,6 мм.

Nokia 6 (2018) икки талқинда сотувга чиқарилади: бир ва иккита SIM-картали талқинда.

Смартфон Android 8.0 Oreo тизими, аниқроғи Android One'га эга бўлган. Яъни, HMD Global компанияси смартфон прошивкаси билан шуғулланмайди ва буни Google амалга оширади.

Nokia 6 (2018) апрелда 300 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!