Nokia 7 Plus расман тақдим қилинди

Nokia 7 Plus расман тақдим қилинди

MWC 2018 анжумани доирасида финляндиялик HMD Global корпорацияси жамоатчилик эътиборига бир нечта мобил алоқа воситалари, жумладан Nokia 7 Plus моделини тақдим қилди.

Бу смартфон фирма бренди остида тақдим қилинган ва ромдан холи дизайнга эга бўлган, томонлар нисбати 18:9 стандартли илк мобил алоқа воситаси. Ўрта нархли смартфон кўплаб ўзига хос жиҳатларга эга бўлган.

Nokia 7 Plus смартфони 6 дюймли IPS-экранга эга бўлган. Унинг пикселлар сиғими 2160 га 1080 та белгига тенг, яъни FHD+. Смартфон корпуси керамикадан тайёрланган.

Бош камера қўш сенсорли - 12 Мп аниқлигида. Гаджетнинг олд камера сиғими 5 мегапикселли. Олд камера кенг бурчакли, яъни 84 градусли суратлар олади. Камераларда Zeiss оптика бренди ишлаб чиқарган модуллардан фойдаланилган.

Платформа самарадорлиги учун 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори хизмат қилади. Унинг частота тезлиги 2,2 ГГц.

Телефон 2 та SIM-картали. Nokia 7 Plus девайсида 4 ГБ оператив ҳамда 64 ГБ ҳажмидаги доимий хотира мавжуд. microSD ёрдамида хотирани 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Шу билан бирга, мобил алоқа қурилмаси A-GPS, Bluetooth 5.0 LE, Wi-Fi 802.11ac ҳамда NFC каби зарур модуллари билан бемалол мақтана олади.

Аккумулятор сиғими ҳам бинойи - 3 800 мА соат.

Корпусда 3,5 мм.ли аудио қулоқчин порти, қувватлаш учун USB-C порти мавжуд.

Nokia 7 Plus моделининг орқа панелида қўш сенсорли бош фотокамера ҳамда унинг остида бармоқ изи сенсори бор.

Янги гаджет ҳам Android One операцион тизимига эга бўлган ва қадоқдаёқ «тоза» Android 8.0 Oreo'да фаолият кўрсатади. Яъни, HMD Global'га тегишли бирор иловага эга эмас. Операцион тизим учун Google тўлиқ жавобгар.

Nokia 7 Plus илк маротаба Европада шу йилнинг апрелида 2 талқинда сотувга чиқарилади. Уларнинг бири битта SIM-картали, иккинчиси 2 та сим-картали бўлади. Гаджетнинг энг арзони учун 500 АҚШ доллари сўралмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.