Nokia 8 флагманининг тақдимоти бўлиб ўтди

Nokia 8 флагманининг тақдимоти бўлиб ўтди

Nokia'нинг узоқ кутилган илк кучли флагмани бўлмиш Nokia 8 смартфони ниҳоят тақдим қилинди. Девайс 5.3 дюймли ва Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган Quad HD (ҳар дюймди  554 белги) дисплей, 8 ядроли кучли Snapdragon 835 процессорига эгалиги билан ўзига хос.  

Nokia 8 алюминий яхлит ҳамда жилодор корпусга эга бўлган.

Ўлчамлари: 151.5 x 73.7 x 7.9 мм.

Мобил алоқа воситасининг тезкор хотира сиғими 4 (DDR4X), доимий хотира эса 64 гигабайтли (UFS 2.1). Смартфон 256 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Nokia 8'нинг кўк корпусли талқинига 128 гигабайтли хотира ўрнатилади.

Nokia 8 Android 7.1.1 (Nougat) тизимида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, гаджетда Android хавфсизлик тизими ҳар ой янгиланади.

Nokia 8 девайсининг бош камераси 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Улар манзарани оқ-қора ва рангли кўринишда, шунингдек кенг бурчак остида муҳрлайди. Сенсорларнинг оптик линза сиғими f/2.0 ҳажмли. Селфи суратлар учун ҳам 13 мегапикселли сенсор танланган. Одатга кўра, уларда ZEISS линзаларидан фойдаланилган.

Смартфон алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (MIMO), Bluetooth 5.0, GPS/ GLONASS, USB Type-C 3.1 Gen 1, NFC каби тармоқларида ишлайди. Унинг қуввати учун 3090 мА соат сиғимли, Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга аккумулятор жавобгар.

Нарх-наво

Nokia 8 оч ва тўқ кўк, пўлат ранг, жилодор мис ранг корпусларда ишлаб чиқарилади ва сентябрдан бошлаб 599 евродан сотувга чиқарилади.