"Nokia 8" модели флагман бўлади, нархи ҳам шунга яраша

Бир фурсат аввал инсайдерлар Nokia 9 ҳозирча компаниянинг ягона флагмани бўлишини, Nokia 7 ҳамда 8 моделлари ўрта даражали туркумга мансуб бўлишини маълум қилишган эди.

Бироқ, таниқли немис ресурси win-future тасдиқлашича, Nokia 8 ҳам Snapdragon 835 платформасида фаолият кўрсатувчи "байроқдор" смартфонлар қаторидан ўрин эгаллайди.


Geekbench бенчмаркида эса бу смартфон TA-1004 индекси билан рўйхатдан ўтказилган. Унга кўра, флагман 4 гигабайтли тезкор ва 64 Гб доимий хотирага, 2 та сим-карта учун бўлмачаларга эга бўлади.

Кутилишича, Nokia 8 девайси 5,7 дюймли QuadHD-дисплей билан таъминланади. Nokia камера ва сурат технологиясида ўтмишдаги ҳамкори Carl Zeiss билан ҳамкорликни тиклайди ва Nokia 8 учун ҳамкорликда қўш сенсорли бош камера тайёрланади.

Nokia 8 жорий йилнинг 31 июлидан сотувга чиқарилиши мумкин. Жиҳатларидан келиб чиқиб, тахмин қилинса, флагманнинг энг арзон талқини 600 АҚШ долларини ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар