Nokia 8 олган илк суратлар эълон қилинди

Nokia 8 олган илк суратлар эълон қилинди

Тугаётган ҳафтада HMD Global компанияси Лондонда илк Nokia флагманини тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчи бугунги талабдан келиб чиқиб,  Nokia 8 камерасига алоҳида эътибор қаратган. Тўғри, компания унинг камера салоҳиятини алоҳида эътироф қилгани йўқ. Қадрдон Zeiss брендига мансуб 13 мегапикселли рангли ва оқ-қора суратга олувчи сенсорлар, оптика, оптик барқарорлаштириш ва лазерли автофокус функцияларига эгалиги, 4К видео суратга олиши билан камера эътиборни тортган эди.

Nokia 8 девайсидаги камера сенсорларининг оптик линза сиғими f/2.0 ҳажмли. Селфи суратлар учун ҳам 13 мегапикселли сенсор танланган. Одатга кўра, уларда ҳам ZEISS линзаларидан фойдаланилган.

Аслида унинг имкониятлари қандай?

Шу саволга жавоб излаган инсайдерлар Nokia 8 билан бирга Лондон бўйлаб саёҳат қилишди. Янги флагман олган фотосурат намуналари журналистларга ва кўпчилик ўқувчиларга маъқул келмоқда. Тўғри, Nokia 8'ни бугунги кучли камерафонларнинг энг зўри, дейиш қийин, бироқ у олган селфилар, айниқса сизга ҳам маъқул бўлади.

Камера имкониятларига сиз ҳам баҳо беринг:

Умуман олганда, тасвирлар сифатли ва деталларга бой, камеранинг рангни муҳрлаш имконияти табиий.

Эслатиб ўтамиз, Nokia 8 смартфони 5.3 дюймли ва Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган Quad HD (ҳар дюймди  554 белги) дисплей, 8 ядроли кучли Snapdragon 835 процессорига эгалиги билан ўзига хос.  

Мобил алоқа воситасининг тезкор хотира сиғими 4 (DDR4X), доимий хотира эса 64 гигабайтли (UFS 2.1). Смартфон 256 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Nokia 8'нинг кўк корпусли талқинига 128 гигабайтли хотира ўрнатилади.

Nokia 8 оч ва тўқ кўк, пўлат ранг, жилодор мис ранг корпусларда ишлаб чиқарилади ва сентябрдан бошлаб 599 евродан сотувга чиқарилади.