Nokia 9: жиҳат ва нархи, қўш-объективда олинган илк суратлар

Nokia 9: жиҳат ва нархи, қўш-объективда олинган илк суратлар

Шу кунларда HMD Global компаниясининг Nokia смартфонлари қаторини янги — Nokia 3, 5, 6 ва яна 3 та моделлар билан тўлдириш ҳаракатида юргани тўғрисида маълумотлар қулоққа чалинмоқда. Хусусан, уларнинг орасида “Nokia 9” номли қиммат флагман ҳам бор. Франциялик интернет-нашрда ушбу девайснинг илк суратлари эълон қилинди. Суратларда флагман жилд ичида тасвирланган.

Nokia 9 ҳар бири 13 мегапикселли қўш сенсорли бош камерага эга бўлади. Улар учун 2 та светодиодли фоточақноқ ҳам ажратилган. Корпусда универсал USB Type-C порти, шунингдек 3,5 мм.ли аудиожек мавжуд. Дисплей қуйисидаги бош тугмада бармоқ излари сканери ўрнатилган. Флагман корпуси алюминий қотишмасидан тайёрланган.


Маълумотларга кўра, смартфон 5,3 дюймли, юқори — QuadHD пиксел сиғимли экран, 4 гигабайтли тезкор ва 64 Гб доимий хотира билан таъминланади.

Шунингдек, Nokia 9 смартфонида олинган илк фотосурат намуналари ҳам эълон қилинган. Флагманнинг $700 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Қуйида бу флагманда олинган суратларга баҳо беринг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.