Nokia 9: мовий флагман суратини кўрсатишди

Nokia 9: мовий флагман суратини кўрсатишди

Афтидан, HMD Global компаниясининг «ҳақиқий» флагмани – Nokia 9 яқин орада тақдим этилса керак. Ушбу қурилма билан боғлиқ маълумотларнинг кўплаб «сизиб» чиқаётганлиги шундан дарак беради, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Янги ранги

Гап-сўзларга қараганда, бу смартфон бозорга яқин ойларда ва асосийси – юқори хусусиятларга қарамай, муносиб нархда тақдим этилади. Бугун эса Nokia 9’нинг янги – кўк рангдаги корпусга эга намунасининг сурати чиқди.

Аввалги рендерларда Nokia 9 қурилмасининг «Copper Gold» рангли намунаси кўрсатилган эди. Энди эса кўк рангдаги флагманнинг сифатли расми тақдим этилган. Уларга қараб, смартфоннинг олд ва орқа томонидан кўринишлари ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Устунликлари бисёр

«Сизиб чиққан» маълумотга қараганда, Nokia 9 икки томони қайрилган, ромсиз экранга эга, дисплейи OLED асосида ишланган. Смартфоннинг экрани ҳам, корпусининг орқа панели ҳам 3D-шишадан ишланган. Бу эса гаджетнинг симсиз қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлашидан далолат беради.

Смартфонлар платформасини баҳолайдиган Geekbench бенчмаркида «HMD Global (Nokia) TA-1004» номи билан имтиҳондан ўтганидаёқ Nokia 9 хусусиятлари юқори эканлиги маълум бўлганди. Nokia 8 моделидаги сингари, янги флагманнинг қўшалоқ камераси ҳам Carl Zeiss оптикасига эга, аммо «кучлироқ» бўлади.

Nokia 9’нинг асосий хусусиятлари:

  • Дисплей: QHD сифатли, 3D-шишали, 5,5 дюймли OLED-дисплей;
  • Чип: Snapdragon 835;
  • Хотира: 6/8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий;
  • Камера: Carl Zeiss оптикали, асосий – 12+12 Мп, олд камера –12 Мп;
  • Операцион тизим: Android 8.0 Oreo.

Ҳимоя ва нарх-наво

HMD Global компаниясининг ушбу флагмани IP68 сертификатига эга, яъни сувга ва чангга чидамли бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, Nokia 9 кўз ёй пардаси сканери билан ҳам жиҳозланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Бармоқ изи датчиги эса орқа панелдан ўрин олади.

Сўнгги тарқалган хабарларга қараганда, Nokia 9 нархи 749 еврони ташкил этади. Аммо унинг қачон тақдим этилиши ҳақида ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.