Nokia 9’нинг барча тафсилотлари битта видеода: Galaxy Note 8 каби, фақат қизиқроқ

Nokia 9’нинг барча тафсилотлари битта видеода: Galaxy Note 8 каби, фақат қизиқроқ

Бир қатор манбаларнинг таъкидлашларича, Nokia 9 флагмани шу йилнинг охиригача тақдим этилади. Бу – мазкур компаниянинг анчадан буён тиллардан тушмасдан келаётган, аммо ҳануз намойиш этилмаган ягона қурилмасидир, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Мазкур девайс ҳали кейинги йилнинг февралида – Mobile World Congress (MWC) 2018 кўргазмасидагина намойиш этилади, деган фикрлар ҳам мавжуд. Аммо қизиқувчилар Nokia 9 ҳақидаги ҳозиргача барча маълумотларга таянган ҳолда унинг концепти видеосини яратишган. Унда мазкур қурилмани ҳар томонлама томоша қилиш имкони мавжуд.

Мана, ўзингиз бир кўринг-да:

Кўриб турганингиздек, Nokia 9 нимаси биландир Samsung Galaxy Note 8 фаблетини эслатиб юборади, лекин ундан кўра қизиқарлироқ кўринади. Бу смартфоннинг турли хусусиятлари билан мана бу мақоламизда, олдинги видеоси билан эса мана бу манзилда батафсил танишишингиз мумкин.

Айтиш керакки, Nokia 9 эртароқ чиқарилса, бу ҳол Nokia 8 моделидаги қурилмаларнинг савдосига салбий таъсир этади. Шуни англаган HMD Global компанияси ўзининг янги флагманини кейинги йилга борибгина тақдим этиши эҳтимоли юқори.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.