Nokia 9 рекорд ҳажмли тезкор хотирага эга бўлади

  •   DiMaX
  •  3848
  •  27.05.2017 13:40

Nokia 9 рекорд ҳажмли тезкор хотирага эга бўлади

Nokia номида телефонлар чиқариш ҳуқуқини сотиб олган HMD Global компанияси бу қурилмалар ҳақидаги маълумотларни кўпам чиқаравермайди. Компаниянинг бўлажак флагмани – Nokia 9 ҳақида ҳам шу пайтгача кўп нарса маълум эмас. Бу борадаги айрим тахминий маълумотларни мана бу мақоламизда эълон қилганмиз.

Аммо кечагина бу гаджет ҳақида қизиқарли маълумот чиқди, дея хабар беради GSM Arena. GeekBench’дан сизиб чиққан маълумотларга кўра, Nokia 9 энг катта ҳажмдаги тезкор хотирага эга бўлади – нақ 8 гигабайт! Android-смартфонга бунчалик катта тезкор хотира чинданам керак бўладими-йўқми – буниси энди бошқа масала. Хабарда айтилишича, смартфоннинг кодли номи «Heart» экан.

Бошқа гап-сўзларга кўра,  Nokia 9’га диагонали 5,3 дюймли QHD-экран ва 64 ГБ ички хотира (базавий моделида) ўрнатилади. Унинг ҳар бири 13 мегапикселли қўш сенсорли бош камерага эга бўлиши ва улар учун 2 та ёруғлик-диодли фоточақноқ ҳам ажратилиши айтилган.

Маълум бўлишича, Nokia 9 аввалроқ Geekbench бенчмарк-тестида OnePlus 5 ҳамда Samsung Galaxy S8 моделларидан устун келган.

Кутилаётган флагманнинг тахминий нархи 750 евро, дейилмоқда хабарда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!