Nokia эртагаёқ янги смартфонини намойиш этмоқчи!

Nokia эртагаёқ янги смартфонини намойиш этмоқчи!

Гарчи HMD компанияси бу йил энди бирор Nokia смартфонини тақдим этмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, йилнинг охиригача у яна камида битта телефонини намойиш қиладиган кўринади. Компания кечагина шу йилнинг 19 октябрида бўлиб ўтадиган тадбирини эълон қилди, деб ёзади Phone Arena.

Ушбу тадбир Nokia брендининг ҳозирги соҳиби ватани – Хитойда бўлиб ўтади. Унда тақдим этиладиган Nokia смартфонини эса Хитойдаги йирик чакана савдо тизимларидан бири орқали харид қилиш мумкин бўлади.

Лекин, афсуски, эртанги бу маросимда HMD айнан қайси моделни намойиш этмоқчи эканлиги ҳалигача номаълум. Бу ҳозирги флагман – Nokia 8 моделининг йирик ҳажмдаги – 6 гигабайт тезкор хотирага эга модификацияси ёки умуман янги смартфон бўлиши ҳам мумкин.

Таъкидлаш керакки, HMD компанияси ҳозирда учта – Nokia 9, Nokia 7 ва Nokia 2 смартфонларини тайёрламоқда. Балки эртага шулардан бири тақдим этилар – бундан бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо марказида Nokia’нинг айрим ҳамёнбоп телефонларига сўмда белгиланган нархларни эса мана бу ердан кўриб олишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.