Nokia флагмани Android 8.0 Oreo’гача янгилана бошлади, ўзгаришлар билан танишинг

Nokia флагмани Android 8.0 Oreo’гача янгилана бошлади, ўзгаришлар билан танишинг

HMD Global компанияси ўзининг Nokia 8 смартфони учун Android 8.0 Oreo тизим талқини асосидаги янгиланган прошивкасини тарқата бошлади. Бу ҳақда компаниянинг маҳсулотлар бўйича бош менежери Юхо Сарвикас (Juho Sarvikas‏) ўзининг Twitter-аккаунти орқали маълум қилган.

ЎҚИНГ: Расмий: Nokia 8 флагмани сотувга чиқарилди

Бета-синов ва якуний прошивка

Nokia’нинг Android 8.0 Oreo талқинига таянган прошивкаси V4.35J рақами билан келади ва 1,51 ГБ ҳажмга эга. Шунингдек, у Android’нинг ноябрдаги хавфсизлик янгиланишларини ҳам ўз ичига олади. Янгиланишнинг амалий имконияти смартфон жойлашган ҳудуд ва алоқа операторига боғлиқ, дейилади хабарда.

HMD жорий йилнинг октябри охиридан Nokia 8 фойдаланувчилари орасида Android 8.0 Oreo талқинининг бета-синовини йўлга қўйган эди. Сарвикаснинг сўзларига кўра, тестларда икки мингдан ошиқ киши иштирок этган. Яқин орада Android 8.0 Oreo’ни синаб кўриш имкони Nokia 3, 5 ва 6 смартфонларининг соҳибларига ҳам тақдим этилади.

Нималар ўзгарган?

Хўш, Android операцион тизимининг 8.0 Oreo талқини Nokia 8 фойдаланувчиларига қандай имкониятларни тақдим этади?

Улар қуйидагилардир:

  • «Сурат ичида сурат» режими;
  • Энди билдиришномалар нуқталар шаклида;
  • Хавфсизлик тизимининг Google 2017-11 янгиланиши;
  • «Google Play Ҳимоя» иловаси ёрдамида хавфсизликни текшириш;
  • Паролларнинг автоматик тўлдирилиши.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: Nokia 9 флагмани тайёр!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.