Nokia’нинг навбатдаги флагмани инновацион дизайнга эга

Nokia’нинг навбатдаги флагмани инновацион дизайнга эга

Кўпчиликка қадрдон бренднинг Nokia 9 флагмани шу йилнинг охиригача тақдим этилиши кутилаётир. У четлари қайрилма дисплейга ҳамда қўшалоқ объективли камерага эга бўлади, деб ёзади TechDroider нашри.

Мазкур смартфоннинг пресс-рендери Baidu сервиси вакиллари томонидан эълон қилинган. Мазкур суратларга ишонадиган бўлсак, Nokia 9 ташқи кўриниши жиҳатидан Samsung’нинг 2017 йилги Galaxy тизими флагманларига ўхшаш бўлади. Яъни, янги гаджетнинг дисплейи қайрилма ва ён томонлари ромсиз дизайнда ишланган.

Nokia 9 моделига диагонали 5,3 дюймли Quad HD-дисплей, Snapdragon 835 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши айтилмоқда. Унинг ҳар бири 13 ёки 12 мегапикселли қўш модулли асосий камераси Carl Zeiss оптикасига эга. Смартфон сув ва чангдан ҳимояланган бўлиши ҳам кутилаётир.

Янги флагман бешинчи авлод Bluetooth, NFC ҳамда Wi-Fi a/b/g/n интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Унинг нархи ҳозирча аниқ эмас, аммо унга АҚШда 699 доллар, Европада эса 749 евро миқдорида нарх қўйилиши тахмин қилинган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.