Nokia смартфони портлашидан бир қиз ҳалок бўлди

  •   DiMaX
  •  1462
  •  22.03.2018 18:45

Nokia смартфони портлашидан бир қиз ҳалок бўлди

Смартфонлар ва бошқа электрон қурилмаларнинг аккумуляторлари портлаб кетиши ҳақидаги хабарлар кейинги пайтларда камайган эди. Афсуски, куни кеча яна бир шунақа – ўлим билан якун топган ҳодиса юз бергани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Бу галги воқеа Ҳиндистонда содир бўлди, деб ёзади news18.com сайти. Керьякани районида Ума Орам (Uma Oram) исмли ўн саккиз яшар қиз Nokia 5233 русумли смартфонини қувватлашга қўйиб, бир вақтнинг ўзида унда гаплашаётганида қурилма портлаб кетган. Оқибатда телефон соҳибаси қўли, боши ва кўкрак қафасидан жароҳатлар олган. У беҳуш ҳолатда касалхонага етказилган, аммо шифокорлар қизнинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

Nokia савдо белгисининг ҳозирги эгаси – HMD Global компанияси бу фожиа бўйича масъулиятни ўзидан соқит қилган: «Ушбу мобил телефон HMD Global томонидан ишлаб чиқарилмаган ва сотилмаган».

Чиндан ҳам, тақдим этилганига 8 йил бўлган Nokia 5233 модели ҳозир ҳам сотувда топилади. Масалан, Amazon онлайн дўконининг ҳиндча версиясида бу девайсни девайсни 45 доллари эквивалентидаги пул эвазига олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 13 яшар қиз қўлида смартфон билан ваннахонада ҳалок бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.