Номдор Sennheiser илғор қулоқчинларни тақдим қилди

Номдор Sennheiser илғор қулоқчинларни тақдим қилди

Лас-Вегасдаги халқаро кўргазмада Sennheiser брендининг флагман аудио-қулоқчини тақдим қилинди.

Унинг ўзига хослиги сифатида Sony ишлаб чиқарган 4.4 миллиметрли махсус Pentaconn портини келтириш мумкин. Мазкур порт овозни анъанавий туйнукларга қараганда сезиларли даражада сифатли етказиб бериши билан аҳамиятли.

Иккинчидан, қулоқчин шиша билан қопланган ва енгил, шу билан бирга жозибадор дизайнда.

Наушникларнинг амбушюраси, яъни думалоқ ёстиқчалари экокожа (кожзам) материалидан тайёрланган.

Шубҳасиз, овоз узатишда бу гаджет бозордаги энг пешқадам ва инновацион қулоқчинлардан бири. Нархига яраша, албатта! Мазкур гаджет шу йилнинг ёзида, 2 399 доллардан сотувга чиқарилади.

Улкан аудио қулоқчинларнинг даври ўтди, деб ҳисоблайдиганлар учун бренднинг Sennheiser СХ 6.0 BT модели ҳам намойиш қилинди. Бу модел 100 АҚШ долларига баҳоланган. Унда 3 та микрофона ҳамда шовқинни пасайтириш тизими, Qualcomm'нинг овоз сифатини яхшилайдиган aptX қурилмаси, Bluetooth 4.2 модули мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.