Ноутбук олмоқчимисиз? Сотувчи эмас, қуйидаги 5 тавсияга қулоқ тутинг

Ноутбук олмоқчимисиз? Сотувчи эмас, қуйидаги 5 тавсияга қулоқ тутинг

Бугунги ахборот технологиялари бозоридаги ранг-баранглик харидорни чалғитиб, электрон қурилма танлашда хато йўл-йўриқларга амал қилишига олиб келиши мумкин.

Хусусан, бозорда 100 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари рақобат учун курашаётган бир пайтда харидорга ҳамма ўз маҳсулотини ўтказишга ҳаракат қилади. Баъзи бир “HD дисплей”, “HD ёрқин намойиш” каби маркетингга оид сўз ва таърифлар сизни чалғитмасин.

Кимдир ноутбук аккумуляторини, кимдир экранни мақтаса, бошқа биров унинг процессорини кўкларга кўтаради. Қуйида ноутбук танлашда сиз эътибор қилишингиз лозим бўлган 6 муҳим жиҳатни айтиб ўтамиз. Қурилмани шулар асосида танласангиз, ютқазмайсиз.

1. Ноутбук дисплейининг пикселлар сиғими ва турига аҳамият беринг. Имкони борича LCD’нинг IPS технологияси асосидаги дисплейни танланг. Бу TN технологиясига эга экрандан яхшироқ.

Пиксель сиғими қанча юқори бўлса, тасвир шунча сифатли бўлади. Аксари ҳамёнбоп ноутбукларнинг экрани 1366 x 768 сиғимли бўлади. Имкон бўлса, 1920 x 1080 пикселли full HD ёки 1080p намойишга эга экран танланг. Бугун пиксель сиғими 3840 x 2160 бўлган экранли ноутбуклар ҳам бор. Уларнинг аккумулятори ҳам шунга яраша катта сиғимли бўлиши керак.

2. Ноутбукка аудио тизимни реклама қилиб ёпиштирилган “Dolby Advanced Audio”, “DTS Studio Sound”, “Waves MaxxAudi” каби стикерларга учманг. Бугун деярли барча ноутбук ишлаб чиқарувчилари Хитойнинг 1 ёки 2 АҚШ доллари турадиган аудио карнайларидан фойдаланишади.

Ундан кўра сотувчидан овоз узаткичнинг имкониятларини сўранг ёки ўзингиз кўп эшитадиган мусиқани ноутбукка ташлаб, уни тинглаб кўринг. Сўнг унинг сифати маълум бўлади.

3. “TrueVision HD Webcam” деган маркетинг жумласи ҳам диққатингизни тортмасин. Деярли барча ноутбуклар 720p (VGA) сиғимли камералардан фойдаланади. Ундан кўра сизнинг смартфонингизнинг олд камераси яхшироқ бўлиши мумкин.

4. Процессор қурилманинг “мия”сидир.

Сотувчининг ноутбукни 4 ГБ тезкор график тасвир хотираси борлиги ҳақидаги эътирофларига учманг. Аслида график тасвир тезкор хотира у қадар аҳамиятга эга эмас.

Унинг ўрнига қурилмада GDDR3, GDDR4 ёки GDDR5 каби график тасвир хотираларидан ўрнатилганига эътибор қаратинг. Бироқ, унутманг ноутбукнинг тезкор ишлаши бош тезкор хотирага боғлиқ ва унинг эса DDR3 типидагиси яхши.

Нисбатан арзон ва тасвир намойиши ҳам ўртача ноутбукларда Intel Core i3 / i5 туридаги процессорлар бўлади.

Агар сиз қурилмада ўйин ўйнамоқчи бўлсангиз, Intel Core i7 процессорлисини олганингиз маъқул.

Intel Atom эса ўртача, арзон ноутбукларда ишлатилади. Унда намойиш ўртача бўлса ҳам, аккумулятор қуввати узоққа бормайди.

Бугун ноутбук бозорида 2 ГБ тезкор хотирага эга ноутбуклар нархи 250 АҚШ долларидан бошланади. Сиз эса камида 4 ГБ, агар чўнтак кўтарса 8 ГБ тезкор хотирага эга ноутбук харид қилинг. Тезкор хотиранинг кейинчалик ҳам кенгроқ сиғимлисига алмаштириш мумкин.

5. Нарх-навога эътибор қилинг.

$150 дан $250 гача: Chromebook энг арзон ноутбуклар сирасига киради. Шу билан бирга, HP Stream 11 ва Lenovo Ideapad 100S ҳам арзонлиги билан машҳур. Уларда ишлаш тезкорлиги ҳам нисбатан секин. Аммо уларда ҳам фильм кўриш, мураккаб бўлмаган ўйинларни ўйнаш, интернетдан фойдаланиш мумкин.

$350 дан $600 гача: 4 Гб ёки 8 ГБ тезкор хотира, 500 ГБ доимий ички хотира, Intel Core i5 ёки AMD A8 CPU процессорларига эга ноутбукларни олиш мумкин. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам  full-HD дисплей ва кучли аккумулятор бўлмайди.

$600 дан $900 гача: енгил, кучли ва тезкор ноутбук олиш мумкин. Мисол учун, 13 дюймли MacBook Air  ёки Dell XPS ноутбуклари.

Эслатма: мазкур нархлар халқаро бозордаги нарх-навога мувофиқ ва маҳаллий бозордан фарқ қилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!