Ноутбукларда Wi-Fi нуқта ҳосил қилган ҳолда ўзаро маълумот алмашиш

Ноутбукларда Wi-Fi нуқта ҳосил қилган ҳолда ўзаро маълумот алмашиш

Кундалик ҳаётимизда иккита ноутбук ўртасида маълумот алмашиш зарурияти ҳам учраб туради. Агарда сизда бирор бир умумий тармоқ, алоқа кабели ёки ахборот ташувчи қурилма (USB қаттиқ диск (винчестер, HDD), USB флешка) бўлмаса, қандай йўл тутасиз? Бунда энг яхши усул ноутбукларнинг Wi-Fi тармоқларни қўллаб-қувватлаш имкониятидир. Ушбу мақоламизда айнан ноутбукларда Wi-Fi нуқта ҳосил қилган ҳолда, улар ўртасида ўзаро маълумот алмашишни кўриб ўтамиз.

Ишни бошлашдан олдин клиент ёки сервер компютерни аниқлаштириб оламиз ва клиент, яъни тайёр тармоққа уланиши керак бўлган компютеримизни созлашдан бошлаймиз. Бунда қуйидаги ишни амалга оширамиз: Центр управления сетями и общим доступом’га кирамиз:

Бундан Изменение параметров адаптера’ни танлаймиз:

Ҳосил бўлган ойнадан Беспроводная сеть’ни устига сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, очилган контекст менюсидан Свойства бўлимига ўтамиз:

Ҳосил бўлган ойнада Протокол Интернета версии 4 (TCP/IPv4)’ни устига сичқончанинг чап тугмасини 2 марта босамиз:

Керакли IP-адрес’ни киритиб, OK тугмасини босган ҳолда ойнани ёпамиз:

Кейинги қадамда яна Центр управления сетями и общим доступом бўлимига қайтиб, бу сафар Изменить дополнительные параметры общего доступа бўлимини очамиз:

ва қуйидаги кўринишда созлаймиз:

| Эслатма: Айнан кўрсатилганидек созланг!

1. Изменение параметров общего доступа для различных сетевых профилей созламаларидаги биринчи бўлим, Частная қуйидагича созланади:

2. Изменение параметров общего доступа для различных сетевых профилей созламаларидаги иккинчи бўлим, Гостевая или общедоступная (текущий профиль) қуйидагича созланади:

3. Изменение параметров общего доступа для различных сетевых профилей созламаларидаги учинчи бўлим, Все сети қуйидагича созланади:

Ҳаммасини бажариб бўлганимиздан сўнг Сохранить изменения тугмасини босган ҳолда ойнани ёпамиз.

Шу билан 1-компьютеримиз уланишга тайёр бўлади.

---

Энди 2-компьютеримизни созлаб оламиз. Бунинг учун Выполнить (Win+R) ойнасида cmd буйруғини ёзган ҳолда, Буйруқлар сатри (Командная строка)ни очамиз:

Диққат: Консол экранга киритишимиз керак бўлган кодимиз қуйидагича бўлади:

netsh wlan set hostednetwork mode=allow ssid=mening_wi-fi key=12345678 keyUsage=persistent

Enter тугмасини босиб қуйидагини ёзамиз:

netsh wlan start hostednetwork

Бу ерда сиз SSID га ихтиёрий ном беришингиз мумкин, чунки бу сизнинг компютерингиздан тарқатилаётган Wi-Fi сигналининг номи ҳисобланади. Пароль (key)га ҳам ҳоҳлаган паролингизни беришингиз мумкин.

“Wi-Fi роутер”имизга ҳам IP-адрес бериб оламиз:

Кўришимиз мумкинки, бу ерда қўшимча пункт пайдо бўлиб қолган. Кейин унинг ҳам Свойства бўлимига кириб IPv4 ни танлаб, тегишли IP-адрес’ни берамиз:

Ва юқоридаги ҳаракатларни ушбу компьютеримиз билан ҳам такрорлаймиз:

Энди эса ихтиёрий битта компютеримизда янги папка ҳосил қилиб, қуйидаги кетма-кетликларни бажарамиз:

Ҳаммасини бажариб бўлганимиздан сўнг OK тугмасини босган ҳолда папкамизнинг диалог ойнасини ёпамиз.

Энди 1-компьютеримиздан Wi-Fi тармоғи орқали 2-компьютерда яратилган Wi-Fi тармоғига уланамиз, паролни киритамиз, сўнгра Мой компьютер’га кириб Сеть бўлимини танлаймиз ва керакли компютерни очиб, юқорида ҳосил қилинган Умумий папка (Общая папка) орқали бемалол у компютердан бунисига ёки бунисидан унисига маълумот алмашишимиз мумкин!

Синаб кўринг бу жудаям қизиқ!

Мақола муаллифи ТАТУ талабаси: Бекзод Элибоев.

 

Шу турдаги мақолаларни Telegram'даги ушбу каналимизда ҳам кузатиб боришингиз мумкин: @itspecuz

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

IT-spec

Ахборот технологияларини малакали ўзлаштириш ва фойдаланиш бўйича ўзбек тилидаги мақолалар, қадамма-қадам кўрсатмалар ва таржималарни бериб борувчи бир гуруҳ мутахассислар.