Nubia N3 — арзон, жозибали смартфон!

Nubia N3 — арзон, жозибали смартфон!

Nubia бренди кеча Хитойда "N3" номи остида навбатдаги ҳамёнбоп девайсни тақдим қилди. Nubia N3 моделининг ташқи кўринишида бугунги кунги етакчи смартфонлар дизайнидаги ҳашамдорлик сақлаб қолинган. Шунингдек, унинг аккумулятори ҳам бирмунча диққатга сазовор.

Nubia N3 моделига 5,99 дюймли, FullHD+ сиғимли, томонлари нисбати 18:9 стандартли, ён томон ҳошия ромлари ниҳоятда юпқа ромлар билан ўралган дисплей ўрнатилган. Кўринишдан смартфон қимматбаҳо моделни эслатиб юборади.

Алюминий металлидан тайёрланган корпус уч хил рангда ишлаб чиқарилмоқда: қора, қизил ҳамда тилла ранг.

Nubia N3 моделининг аппарат таъминоти Snapdragon 625 процессорига эга бўлган. Унинг тезкор хотира сиғими 4 гигабайтли, доимий хотира эса 64 гигабайтли. microSD орқали доимий хотирани яна 128 гигабайтга катталаштириш имкони ҳам мавжуд.

Бош камера қўш сенсорли ва "портрет" жанрида ҳам сурат олади. 16 мегапикселли олд камерадаги ёруғлик тақсимоти учун ўртача -- f/2.0 ҳажмли диафрагма танланган.

Смартфон батареясининг ток сиғими 5000 мА соат ва бу қувват девайсга "кутиш" режимида 23 кун ишлаш имкониятини беради. Шу билан бирга, Nubia N3 модели 18 Вт кучланишида тезкор қувват олади ва унга фирманинг NeoPower 3.0 номли қувватни тежаш технологияси жорий қилинган.

Смартфонни Maverick Voice технологияси ёрдамида овозли бошқариш ҳам мумкин.

Nubia N3 мобил алоқа воситаси Android 7.1 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Гаджет 24 мартдан $155 доллардан савдога чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!