Nubia Z17 Lite: ўрта нархли серҳашам смартфон тақдим қилинди

Nubia Z17 Lite: ўрта нархли серҳашам смартфон тақдим қилинди

Пекинда ўтган тадбирда  ZTE суб-бренди бўлган Nubia ўрта нархли, шу билан бирга, флагманга хос жиҳатларга эга бўлган янги – Nubia Z17 Lite смартфонини намойиш қилди. Девайс Android 7.1.1'нинг ўзлаштирилган Nubia UI 5.0 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Смартфон 5,5 дюймли, FHD сиғимли экранга эга бўлган. Ҳар дюймдаги пикселлар миқдори 401 та. Шунингдек, Gorilla Glass ҳимоя шишаси ётқизилган экран устига 2.5D эффектига эга безак шишаси қопланган.

Платформа самарадорлиги 64 бит ва 8 ядроли Snapdragon 653 чипига боғлиқ. Унинг частота тезлиги 2 Ггц. График-тасвирларни Adreno 510 видео-картаси қайта ишлайди. Гадежтнинг тезкор хотираси 6 гигабайтли. Доимий хотира эса талқинига кўра 64 ёки 128 ГБ.

Nubia Z17 Lite'нинг бош камераси қўш сенсорли: 2 та 13 мегапикселли Sony IMX258 (оқ-қора + рангли) модуллари. Асосий камера фазали автофокус функциясига эга бўлган. Селфи камера учун 16 мегапикселли сенсор танланган.

Девайс батареяси 3200 мА соат ток сиғимига эга бўлган. Аккумулятор Quick Charge 3.0 технологияси ёрдамида тезкор қувват олади. Смартфонда NFC модули ҳам мавжуд.

2 SIM-картали Nubia Z17 Lite алоқанинг WiFi, 3G, HSPA+, LTE, Bluetooth 4.2, FM Radio, NFC, GPS, A GPS тармоқларида ишлайди. Унга бармоқ излари сканери, Smart PA аудиочипи, акселерометр, гироскоп, оралиқ-масофа, компас, ёруғлик сенсорлари ўрнатилган.

Nubia Z17 Lite металл корпусда қора, қора-олтин, кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Мобил алоқа воситасининг 6 + 64 ГБ талқини $378, 6 + 128 ГБ талқини $455 доллардан 6 сентябрда сотувга чиқарилади.