Нуфузли Wargaming компанияси Ўзбекистонда компютер ўйинларини ишлаб чиқаради

Нуфузли Wargaming компанияси Ўзбекистонда компютер ўйинларини ишлаб чиқаради

Беларусиянинг Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг «Ўзбектелеком» ҳамда Беларусия Республикасининг Wargaming компаниялари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим асосида компаниялар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган компютер ўйинларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қиладилар. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берган.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Беларусиядаги ташрифи доирасида ташкил этилган. Бунгача ҳам 14 март куни Тошкент шаҳрида компания вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида ҳам икки томонлама ҳамкорлик режалари муҳокама қилинган эди.

1998 йилда асос солинган Wargaming компанияси – компютер ўйинларини яратиш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири. 18 йиллик фаолияти давомида компания 15 дан зийод турли платформаларга мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиққан. Улар орасида World of Tanks, World of Warplanes ҳамда World of Warships компютер ўйинлари энг оммалашганларидир.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!