O‘yla Izla Top – ўзбек дастурчиларидан қизиқарли ўйин

O‘yla Izla Top – ўзбек дастурчиларидан қизиқарли ўйин

Play Store ресурсида ўзбекистонлик дастурчилар томонидан яратилган O‘yla Izla Top ўйини аста-секин оммалашишни бошламоқда. Ҳозиргача ўйин 50 минг марта юклаб олинган. Мазкур ўйин Namangan Intellect Software Developers томонидан QuickApp Ninja дастури асосида яратилган.

Ўйинда берилган расмларга таяниб, керакли сўзни топиш талаб этилади. Сўзларни тўғри топган сайин тангалар тўпланиб борилади. Шунингдек, ўйинни Odnoklassniki, Facebook ижтимоий тармоқларда улашиш ҳамда демо-видеони кўриш орқали ҳам ёрдам тангаларини олиш мумкин. Менюдаги “Share” тугмаси ёрдамида ўйинни улашса бўлади.

Screenshot_2016-09-24-19-25-13 Screenshot_2016-09-24-19-21-33

Ўйинда топиш керак бўлган сўзлар ўзбек тилида. Аммо негадир ўйин менюлари инглиз тилида ишланган. Суратлар комбинация билан боғлиқ сўзлар тўғри топилгач, фойдаланувчи кейинги босқичга ўтади. Бундан ташқари, бирор сўзни тополмаганда, кўмак опциясидан фойдаланишингиз (маълум тангалар эвазига) ёки Messenger, Odnoklassniki ва Telegram’га савол скриншотини юбориш орқали дўстларингиздан ёрдам сўрашишингиз мумкин.

Screenshot_2016-09-24-19-31-49 Screenshot_2016-09-24-19-41-46

Ўйин нисбатан сифатли ишланган. Ақлни чархлаш, мантиқни ишга солишни ўрганишда ёрдам беради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!