«Одноклассники» брендлар промо-акциялари билан кешбэк-сервисни ишга туширди

  •   DiMaX
  •  898
  •  25.05.2018 13:46

«Одноклассники» брендлар промо-акциялари билан кешбэк-сервисни ишга туширди

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи «Хизматлар ва купонлар» бўлимида янги сервисни тақдим этди. Унинг ёрдамида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари брендлар промо-акцияларида ва офлайн харидларда иштирок этиш учун кешбэк олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Одноклассники Хитой товарларининг интернет-дўконини ишга туширди

Бу ОК томонидан «performance retail» платформасида жорий этилган биринчи жиҳоздир. Мукофот ижтимоий тармоқнинг ички валютасида тўланади. Сервисдан компьютерда ҳам, смартфонда ҳам, шу жумладан, iOS ва Android учун ОК мобил иловаларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Бу қандай ишлайди?

Брендлар myTarget реклама платформаси ёрдамида фойдаланувчилар тасмасида кешбэкли махсус таклифларни эълон қилишади. Промопост акция тавсифини ўз ичига олади: амал қилиш муддатлари ва харидни амалга ошириш майдончалари.

Фойдаланувчи қизиқарли акцияни кўради ва уни ўзининг «Хизматлар ва купонлар» бўлимидаги шахсий кабинетида сақлайди. Кейин у офлайн харидни амалга оширади ва чекдаги QR-кодни ОК иловасида сканерлайди.

Бир сутка давомида чекнинг бетакрорлиги, яъни шу сервисда аввал қўлланмаганлиги текширилади, шунингдек, харид санаси, вақти ва жойи валидация қилинади. Агар барча маълумотлар тўғри бўлса, фойдаланувчи «Одноклассники»да кешбэкка эга бўлади, уни стикерлар, ўйинлар, ва ижтимоий тармоқдаги бошқа хизматларга сарфлаши мумкин. Мукофотнинг минимал миқдори 50 ОКни ташкил этади.

Самараси қанақа?

Тадқиқотлар бундай форматларнинг самарадорлигини тасдиқлайди. Nielsen агентлигининг маълумотларига биноан, 62% фойдаланувчилар промоакцияларга эътибор қаратишади, 33% эса шунга ўхшаш таклифларни махсус равишда излашади. Sberbank CIB охирги маълумотларига қараганда, 59% россияликлар реклама таклифларидан фойдаланишади, 49% харидорлар эса фақат промо-акциялар учун дўконларга боришади.

ЎҚИНГ: Одноклассники ноёб контент тарғиботи тизимига эга «Тавсиялар» лентасини ишга туширди

«Одноклассники» сервисларни изчиллик билан ривожлантирмоқда, уларнинг ёрдамида фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ ичида севган брендларининг товарларини танлаши ва сотиб олишлари мумкин. 2017 йилнинг охирида «Одноклассники»да хизматлар бўлими пайдо бўлди, ундан ижтимоий тармоқ ичида фойдаланиш мумкин. Бугун витринада китоблар ва кинога билетларни сотиб олиш, шифокор қабулига ёзилиш ва онлайн-маслаҳатлар олиш, фитнес курсларига ёзилиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин. Бу туфайли энди ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар офлайн бажаришга одатланган хизматлар ҳам тақдим этилади.

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи стратегик маҳсулотларни ривожлантириш директори Семен Боярский бу ҳақда шундай дейди:

«Онлайн-реклама туфайли амалга оширилган харидларни кузатиш доимо маркетологларнинг орзуси бўлиб келган, энди эса бу Россияда амалда жорий этилмоқда. Янги жиҳоз ёрдамида бренд энди фақат товар, уни сотиб олиш ва бонусларни тўлаш шартлари ҳақида ҳикоя қилиб берса бас. Фойдаланувчи бундай таклифни тасмада кўради, чекни сканирлаш орқали сақлайди ва фаоллаштиради, бунда минимум 50 ОК’га эга бўлади. Тўлов фактини QR-код тасдиқлайди, мукофотни эса фойдаланувчи кейин стикерлар, ўйинлар ёки ижтимоий тармоқнинг бошқа хизматларига сарфлаши мумкин».

ЎҚИНГ: «Одноклассники» ўта фойдали бир функция билан кучайтирилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!