«Одноклассники» орқали Россиянинг «Биринчи» каналидаги Янги йил 2018 шоуси учун санъаткорларни танлашингиз мумкин

«Одноклассники» орқали Россиянинг «Биринчи» каналидаги Янги йил 2018 шоуси учун санъаткорларни танлашингиз мумкин

Россиянинг «Биринчи» канали ва «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ҳамкорликда ҳамма хоҳловчиларни янги йил мусиқа рўйхатини тузишда қатнашишга чорлаган ҳолда ноёб тажрибани ишга туширмоқда.

«Одноклассники»да Россиянинг бош каналида бўладиган янги йил эфирида бош ролни ижро этувчи санъаткорларга овоз бериш бошланди. «Биринчи» каналнинг расмий саҳифасида «Сенинг Юлдузларинг «Биринчида» иловаси мавжуд, уни мана бу ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар 2017 йилнинг 31 декабрдан 2018 йилнинг 1 январга ўтар кечаси ўзлари телеэкранда кўришни хоҳлаган уч нафар севимли санъаткорларни тақдим этилган рўйхатдан танлашлари мумкин бўлади. Ҳар бир фойдаланувчи яна рўйхатда бўлмаган бир санъаткорнинг исмини рўйхатга киритиши мумкин. Иловани исталган қурилмадан, «Одноклассники»нинг десктоп ва мобил кўринишларида, ҳамда ОКнинг iOS ва Android иловаларида очиш мумкин.

Санъаткорлар рўйхати ижрочиларнинг «Одноклассники»даги машҳурлиги рейтинги асосида яратилган. «Топ-60»га қўшиқлари ОК фойдаланувчилари томонидан энг кўп тингланган қўшиқчилар ва гуруҳлар киритилган. Улар орасида янги йил телеэфирларининг доимий қатнашчилари (Полина Гагарина, Ириина Дубцова ва Ани Лорак), ҳамда янги санъаткорлар ҳам бор («Грибы», «Время и стекло», Jan Khalib ва Мот, IOWA ва бошқалар).

Овоз бериш 30 октябрга кадар давом этади ва фойдаланувчилар натижаларни онлайн тарзда кузатишлари мумкин. Якуний натижалар ҳисоблангач, рўйхат етакчилари «Биринчи» каналнинг Янги йил шоусини суратга олишга таклиф қилинадилар.

Дастлаб Янги йил концерти учун санъаткорларини ОК фойдаланувчиларининг овоз бериши орқали танлаш таклифини Константин Эрнст таклиф қилган эди. Бу ҳақда «Биринчи» канал бош директори «ОК алоқада» онлайн-шоунинг жорий йилнинг январь ойидаги эфирида эълон қилган эди.

Юрий Аксюта, «Биринчи» каналнинг мусиқа ва кўнгилочар дастурларнинг бош продюсери:

– «Биринчи» канал Янги йил кечаси иштирокчлари учун овоз бериш – томашабинлар учун телевизион контентни шакллантиришга тўғридан-тўғри таъсир қилиш воситасидир. Мана беш йилдирки, онлайн эфирда «Голос» ғолибларини айнан томошабинлар танлашмоқда. Бу яхши самара берди. Янги йил борасида қандай самара беради – кўрамиз. Тажрибанинг муваффақиятли бўлишида ҳамма манфаатдор.

Антон Федчин, «Одноклассники» ижтимоий тармоғининг раҳбари:

– «Биринчи» канал билан ҳамкорликдаги лойиҳа телевизион контентнинг ижтимоий тармоқ билан интеграцияси билан эмас, балки фойдаланувчилар ушбу контентга таъсир ўтказа олиш имконияти билан қизиқ. Интерактив форматлар – фойдаланувчилар контент билан эълон қилинишига қадар алоқага кириши мумкин бўлган, телевидение ва ижтимоий тармоқларнинг яна бир туташув нуқтасидир. Биз «Биринчи» канал ушбу трендга амал қилган ҳолда биринчи бора санъаткорлар танловида айнан ОК фойдаланувчиларига ишониб топширди.

«Одноклассники» матбуот хизмати.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.