«Одноклассники» ўйинлар учун десктоп иловани тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1086
  •  06.02.2018 17:55

«Одноклассники» ўйинлар учун десктоп иловани тақдим этди

Ўзбекистонда ҳам оммалашган «Одноклассники» ижтимоий тармоғи Windows операцион тизими бошқаруви остидаги компьютерлар учун «ОК Ўйинлар» («ОК Игры») ўйин иловасини ишга туширди.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» ўта фойдали бир функция билан кучайтирилди

Ушбу илова фойдаланувчиларга қўшимча сервисларни юклаб олмасдан ҳамда сайтнинг ўзига ўтмасдан туриб ижтимоий тармоқ ўйинларини ўйнаш имконини беради. «ОК Ўйинлар»да каталог бўйлаб ўйинларни излаш, акциялар ва арзонлатилган харидлар ҳақидаги янгиликларни ҳамда ўйинлар рейтингларини олиб туриш мумкин.

Мазкур иловадаги тўлов усуллари ҳам «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги усуллар билан бир хилдир. «ОК Ўйинлар» дастурининг фойдаланувчилар аудиторияси ўн миллионларни ташкил этиши кутилмоқда.

Компаниядан аниқлик киритишларича, Mac  ва бошқа платформалар учун «ОК Ўйинлар» тақдим этилиши масаласи бу илованинг Windows талқини натижаларига қараб ҳал этилади.

ЎҚИНГ: "Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.