Odnoklassniki.ru Испания Ла Лигаси учрашувларини трансляция қилади

Odnoklassniki.ru Испания Ла Лигаси учрашувларини трансляция қилади

Россиянинг Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғи Испания Ла Лигасининг янги мавсумдаги барча учрашувларини тўғридан-тўғри намойиш этади. Qalampir.uz шу ҳақда ёзмоқда.
 
Маълум бўлишича, Odnoklassniki.ru сайти трансляция борасида Телеспорт компанияси билан келишувга эришишган. Учрашув трансляциялари эса тармоқдаги “Сила” гуруҳидаэфирга узатилади.
 
Трансляцияни узатиш режаси эртадан, яъни 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 15:40 да бошланиши кўзда тутилган. Трансляция стартини “Реал”–“Леванте” учрашуви бошлаб беради.
 
23:45 да “Барселона”–“Эспаньол” учрашуви “Сила” гуруҳининг 9 сентябрь кундаги трансляцияларини якунлаши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ VKontakte ижтимоий тармоғи ҳам Ла Лига учрашувларининг трансляцисини йўлга қўйганди.
 
Маълумот учун, Испания Ла Лигаси таркибида дунёнинг энг кучли клублари ҳисобланган “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” ва “Севилья” жамоалари иштирок этишади.
 
Айни вақтда Испания чемпионатида 2-тур учрашувлари тўлиқ якунига етган бўлиб, мусобақа жадвалини 6 очко жамғарган ҳолда “Реал Сосьедад” клуби бошқариб турибди.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.