«Одноклассники» видеорекламадан тушаётган даромадни 3 бараварга оширди

  •   DiMaX
  •  745
  •  09.03.2018 12:41

«Одноклассники» видеорекламадан тушаётган даромадни 3 бараварга оширди

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи рекламадан тушаётган маблағларни йилдан йилга ошириб боргани ва, шу тариқа, реклама ижтимоий тармоқ даромадлари ривожининг асосий ҳаракатлантирувчиси бўлиб қолаётгани қайд этилмоқда. 2017 йилда ОК медиа рекламасини жойлаштириш учун асосий майдончалардан бири бўлиб қолди: ижтимоий тармоқнинг ушбу сегментдаги даромадлари 36%га ошди. Бунга янги реклама форматларининг пайдо бўлиши сабаб бўлди, у ўз навбатида жойлаштиришлар самарадорлигининг ошишига олиб келди.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» ўта фойдали бир функция билан кучайтирилди

Ўтган йили энг тез ўсувчи форматлардан бири видеореклама бўлди, дея таъкидланмоқда. ОК даромадининг видеореклама жойлаштиришдан келган ҳажми амалда уч бараварга кўпайди ва 177%ни ташкил этди. Реклама берувчилар видеодан медиа жойлаштиришлар учун ҳам, performance-маркетинг учун ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишди: ижтимоий тармоқда босилувчи, яъни кликабел реклама пайдо бўлди, у сайтга, иловалар дўконидаги саҳифага ёки телефон қўнғироғига олиб бориши мумкин. Натижада performance-видеорекламани myTarget тизими орқали жойлаштирувчи реклама берувчиларнинг ўсиши 205%ни ташкил этди.

2017 йилда «Одноклассники»да мобил реклама ўсиш суръатлари ошди. Ижтимоий тармоқнинг мобил форматларда реклама жойлаштиришдан кўрган даромадлари ўтган йилдаги 29% ўрнига 32 %га кўпайди. ОК бир нечта янги мобил форматларни ишга туширди – чунончи, Canvas тўлиқ экранли рекламаси; у ОКнинг мобил иловаларида видео, фотосуратлар, ҳаракатга ва сайтга ўтишга чорловчи тугмачалар билан худди тўлиқ саҳифа каби очилади.

Охирги йил мобайнида «Одноклассники» бизнеснинг ҳар хил вертикаллари учун бир нечта янги реклама форматларини ишга туширди ва энг технологик реклама онлайн-майдончаларидан бирига айланди. ОК’да ҳаракатга ўтишга чорловчи «фаол тугмачалар» билан реклама, Lead Ads буюртмаларини йиғиш усули, товарлар карточкаларини илгари суриш ва бошқа форматлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» ўйинлар учун десктоп иловани тақдим этди

Антон Федчин, «Одноклассники» ижтимоий тармоғи раҳбари:

– Видеорекламадан тушаётган даромадлар бир неча йилдан бери мунтазам ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. ОК’да 2017 йил мобайнида видеотомошалар 60%га ўсди, бизда кўп моҳир контент ва эксклюзив узатишлар пайдо бўлди, бу эса реклама берувчилар томонидан видеога бўлган қизиқишни орттирди. Умуман, бу бюджетларнинг TV’дан digital’га қайта тақсимланиши трендига мос келади. 2017 йилда биз ишга туширган янги реклама форматлари реклама берувчилар жойлаштиришларининг самарадорлигини ошириш имконини берди, бу эса ўз навбатида ОК’нинг бутун реклама йўналиши ўсишига ёрдам берди.

Элина Исагулова, Mail.Ru Group вице-президенти, тижорат директори:

– Ўтган йили биз нафақат реклама форматлари танловини кенгайтирдик, балки яна улар билан ишлаш жиҳозлари йиғиндисини ҳам кўпайтирдик, таргетинглар сони эса 400 тага етди. Биз трафик сифатини қатъий назорат қиламиз ва реклама берувчиларга мустақил реклама аудити натижалари билан танишишга имкон берамиз. Бу омилларнинг йиғиндиси «Одноклассники» реклама даромадларининг барча йўналишлар бўйлаб ўсишига олиб келди.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» кўришлар сонини акс эттира бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!